Тони Кроос соғлигидаги муаммо ҳақида гапирди

Alisher
27 сен 2021, 16:28
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жароҳатидан қутулганидан кейин соғлиги ҳақида гапирди.

31 ёшли германиялик футболчи ушбу мавсум ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади.

"Тикланганимдан мамнунман, сабаби 6-7 ой давомида бирорта машғулотни оғриқсиз ўтказа олмадим. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. 29 июндан бери ўйнамадим, шундай экан ўйин ритмини йиғиб олишим керак. Аммо, асосийси, эндиликда мени ҳеч нарса безовта қилмайди. Ҳозир энди ўйинлар ҳақида гапириш мумкин", - дейди Кроос.

31 ёшли немисга мавсум аввалида лобалгия ташхиси  (сурункали думғуза оғриғи синдроми) қўйилганди. Хавбек августда операция қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›