Томас Тухель бош мураббий сифатидаги дебют учрашувида “Боруссия Д” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди
02 апр 2023 09:16
Янгиликлар
Томас Тухель бош мураббий сифатидаги дебют учрашувида “Боруссия Д” устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди
“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель Дортмунднинг “Боруссия Д”си устидан қозонилган ғалаба (4:2) ҳақида фикр билдирди.
“Бугун биз томондан биринчи яхши қадам ташланди. Ўйин жуда шиддатли ўтди, биз кўпроқ устунлик ва назоратни хоҳладик. Баҳсни жуда асабий бошладик. Учрашув давомида кўп хатоларга йўл қўйдик, тўпни йўқотишлар жуда кўп бўлди. Ривожланишимиз учун барча имкониятларга эгамиз.Бугунги учрашув қанчалик муҳим эканлигини ҳар бир футболчи ҳис қилиб турганди.
Мураббий алишганидан сўнг доим ҳаяжон бўлади ва футболчиларда маълум миқдорда ҳаяжон бор эди. Бироқ ҳар бири ўйинга юз фоиз тайёр ҳолатда майдонга тушди ва бирин кетин вазиятлар пайдо бўлди. Энди биз жадвалнинг энг юқори ўрнига кўтарилиб олдик ва бу бизга бироз хотиржамлик ва ишончни тақдим этади”, — деди Тухель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар