UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  23 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  15 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Тоҳир Кападзе: "Худо хоҳласа олдимизга қўйилган вазифалар бажарилади" Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: "Худо хоҳласа олдимизга қўйилган вазифалар бажарилади"

“Нефтчи” бош мураббийи М.Исмоилов ПФЛ томонидан 2та ўйинга дисквалификация қилинганлик боис, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” учрашувларини трибунада ўтириб томоша қилди. Клуб раиси Тоҳир Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Тоҳир Кападзе - Учрашувда  ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Нима бўлишдан қатьий назар, жамоамиз учун  керак бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин биз учун жуда ҳам қийин ўтди. Балким, биринчи давранинг  охирлаб бориши  ўйинчиларда чарчоқ аломатлари пайдо бўлишга олиб келгандир. Балким, аутсайдер жамоани осонлик билан ютиб оламиз, деган фикр йигитларга салбий таъсир кўрсатгандир.  Балким яна бошқа сабабалар бордир, лекин ҳисоб биз режалантиргандай бўлмади. Шунга қарамай, тан олиш керак, ўйинда “Нефтчи” фаолроқ эди, кўплаб ҳавфли вазиятлар яратишда, стандарт тўпларни тепишда  жамоамиз етакчилик қилди.  Аммо, афсус, кўплаб голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўз ўрнида “Бухоро”нинг  ўйинини эътироф этган бўлардим. Кўп вазиятларда улар муносиб қаршилик кўрсатишди.  Ҳимояда жуда яхши ўйнашди. “Бухоро” жамоаси мамлакатимизда ўз ўрнига эга жамоадир. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Бухоро” яхшироқ  ўйин кўрсатиб, чемпионатдаги  ўзига муносиб  ўрнини эгалайди.

- Бу йил “Нефтчи” ҳужумкор ўйин кўрсатиб келмоқда. Чемпионатдаги тўплар нисбати ҳам етакчиларга ҳос. Бугунги учрашув йирик ҳисобда тугашига муҳлислар ва мутаҳассислар ишонишган эди. Лекин хисоб жуда ҳам қалтис бўлди.

Тоҳир Кападзе - Тўғри. Бу хақда биз ҳам ўйлагандик. Агар чемпионат жадвалига қарасак, кўрамизки  “Нефтчи” учинчи ўринда, “Бухоро” эса сўнгги ўринда. Охирги учрашувларда рақибларимиз фақат мағлубият бўлиб келишаяпди. Хуллас, хисоб бошқача бўлишини кутган эдик. Лекин, бу футбол. Кўп ҳолларда кутилмаган натижалар юз беради. Юқорида айтганимдек қайсидир маънода рақибни менсимаслик, осонгина ютиб олишга ишонишлик, йигитларимизга панд берди. Мен ўйлайманки, мураббийлар камчиликлар устида йигитлар билан ишлашади ва кейинги ўйинга муносиб тайёргарлик кўришади. Энг асосийси уч очко қўлга киритилди .


- Чемпионат бошланиш арафасида Осиё чемпионалар лигасига бериладиган йўлланмани қўлга киритиш асосий вазифа, деб белгиланганди. Ҳозирда “Нефтчи”нинг ўйинлари ва натижалари анча юксак. Балким, вазифалар ҳам ўзгариб қолгандир.


Тоҳир Кападзе - Йўқ. Вазифамиз ўзгармаган. Биз Осиё лигасига бериладиган йўлланма учун курашамиз.  Бу йил совриндорлик ўринлар  учун курашишга етарли тайёргарлигимиз йўқ. Ҳали олдимизда иккинчи давра ўйинлари турибди. Лекин, биз бор кучимизни ва имкониятларимизни ишлатиб, етакчилар орасида қолишга харакат қиламиз.


- Тўғри, кўп нарса иккинчи даврага боғлиқ.  Етакчилар қаторида қолиш учун, балки янги ўйинчиларни  жамоага олиш керакдир.

Тоҳир Кападзе  -  Ҳаммаси имкониятга боғлиқ. Бугунги имкониятларимиз  юқори савиядаги янги ўйинчи олишга жавоб бермайди. Энг аввалом бор, агар ташқаридан ўйинчи олмоқчи бўлсак, албатда бизни ўйинчиларимиздан кучлироқ, яхшироқ бўлиши керак. Қолаверса, бугунги жамоадаги ўйинчилар хали ўзларини бор потенциалларини кўрсатишгани йўқ. Футболчиларимиз ўзларини  яхши томондан кўрсатишади, деган умиддамиз.  Ҳаммаси, ўз устимизда ишлашимизга, янги марралар сари интилишимизга боғлиқ. Худо хоҳласа, олдимизга қўйилган вазифалар бажарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика