UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  0 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  5 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  32 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4

Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Эрон (2:2) билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало, Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклайман ва уларга ушбу мусобақада муваффақият тилайман. Ўйин қизиқарли ва ҳаяжонли бўлди, иккала жамоа ҳам имкониятларга эга бўлди. Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман. Эронни енгишимиз ҳам мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз ва саралашдан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ушбу ажойиб ўйин учун шогирдларимга ва стадионга ташриф буюрган ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбекистон халқи жаҳон чемпионатига муносиб ва мен уларга дуолари учун ташаккур айтаман. Биз кейинги ўйинда керакли натижага эришишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ёдимда, 2018 йил саралаш босқичида Эронга ёш жамоа билан борганимиз. Рақибимиз ўша пайтда жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган эди. Бош мураббий Карлуш Кейруш эди. Мен ўша пайтдаги Эрон жамоасини ҳозирги жамоа билан таққосламоқчи эмасман.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови ва яхши тилаклар учун яна бир бор миннатдорчилигимни билдираман. Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан сўнг ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиб қолишга умид қиламан", — деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика