UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  1 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  8 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20

Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"

"Олимпик" - ОКМК учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

 Тимур Кападзе: "ОКМКни ғалаба билан тарбиклайман. Баҳс қийин ўтди, уни устига ҳаво ҳам иссиқ бўлди. Иккала жамоа бундай ҳавода анча куч сарфлади. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман. Гол урсак ҳам бўларди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Иккинчи тайм тенг курашлар остида ўтди ва пенальти ҳаммасини ҳал қилди. Хато қилдик. Бу баҳсни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Яхши ва ёмон томонларимиз бўлди. Асосийси йигитлар охиригача курашишди."

- Ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайсизми?

- Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам вазиятлар етарли бўлди. Ким биринчи гол урса, ғалабани ўша жамоа қўлга киритарди.

- "Олимпик" ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Биз кўп вазиятларда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик, ғалабага муносиброқ эдик. ОКМК ҳам ёмон ўйнамади. Бироқ биз уларга кўп имконият бермадик. Ҳужумда яхшироқ ҳаракат қилсак бўларди, улардан унумли фойдаланишимиз керак. Бу футбол, тажрибали футболчилар ақлли қарорлар қабул қилиб, ғалабага эришишди. Майли, бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика