UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  0 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2

Тимур Кападзе: "Файзуллаев, Ҳусанов, Эркинов ва Йўлдошевнинг Осиё кубогида иштирок этиши сўроқ остида" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Файзуллаев, Ҳусанов, Эркинов ва Йўлдошевнинг Осиё кубогида иштирок этиши сўроқ остида"

"Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Нефтчи" (1:0)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бутун жамоани ғалаба билан табриклайман ва ўйлайманки бунга ҳақли равишда эришдик. Йигитлар яхши ўйнашди ва охиригача ҳаракат қилишди. Терма жамоадан келганимиздан сўнг ушбу ўйинга тайёргарлик кўришга икки кун вақтимиз бўлди. Йигитлар эса профессионал. Умуман олганда, "Нефтчи"га қарши қийин ўйин бўлишини кутгандик, аммо йигитлар ўйинда ва курашларда яхши ўйнашди", — дея сўз бошлади Кападзе.


— Статистикага қарайдиган бўлсак "Олимпик" ҳали "Нефтчи"га ютқазмаган: ёки ғалаба ёки дуранг қайд этган. Нима деб ўйлайсиз, Фарғона жамоаси сиз учун қулайми ёки бунга сабаб жамоаларнинг даражасими?

— Қулайми ёки йўқ, буни айтолмайман. Аммо, чемпионатда осон ўйин йўқ ва барча билан учрашувлар қийин ўтмоқда. Бир очко учун ҳам майдонда кураш кечмоқда. Албатта, статистика биз томонда. Улар билан Про-лигадан бошлаб ўйинлар ўтказганмиз ва бу Суперлигада ҳам давом этмоқда. Умуман йигитлар Суперлиганинг бошқа етакчиларига қарши ҳам яхши ўйин кўрсатишади. Айтмоқчиманки, фақатгина "Нефтчи"га қарши бундай иштиёқ билан ўйнамаймиз, бошқалар билан ҳам шундай. Албатта, "Нефтчи" бу йил, умуман олдинги йилларда ҳам етакчилардан бири бўлиб келмоқда ва уларга қарши ўйнаш биз ва йигитларга ҳам катта мотивациядир.

— "Олимпик" иккинчи бўлимда биринчисига қараганда кўпроқ ҳужумлар уюштирди, бу "Нефтчи"га ҳам тегишли, аммо фарғоналикларнинг ҳужумлари зарбагача етиб бормади. Умуман олганда, "Олимпик" керакли жойда характер кўрсата олди. Шу ҳақда нима дея оласиз?

— Илк бўлимда икки жамоа ҳам тетик бўлгани учун унчалик катта бўшлиқлар бўлмади деб ўйлайман. Бутун ўйин давомида "Нефтчи"га зарба бериш ва вазият яратишга имкон бермадик, бу ҳимоячиларимизнинг яхши ўйнаганидан далолат беради. Йигитлар эса бўшлиқлардан яхши фойдаланишди, айниқса иккинчи бўлимда. Йигитларга биринчи бўлимда рақиб ҳимоячиларини ҳолдан тойдирганимиз сабаб иккинчи бўлимда хато бўлишини ва уни кутишни айтдим. Кўрганингиздек, бу юз берди ва ғалабага эришдик. Биз бундан хурсандмиз.



— Яқинда олимпия терма жамоаси Қатарга йўл олади ва таркиб борасиза бир қарорга келдингизми? Файзуллаев ва Ҳусановнинг жалб этилиши борасидаги якуний музокаралар қандай кечмоқда?

— Тайёргарликни 2 апрелда бошлаймиз ва 6 апрелга қадар шу ерда бўламиз. Ундан кейин Дубайга бир ҳафтага йўл оламиз ва ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Шундан сўнг Доҳага борамиз. Ҳозирча тайёргарликни легионерсиз давом эттирамиз. Нафақат Файзуллаев ва Ҳусанов, балки Эркинов ва Йўлдошевнинг иштироки ҳам сўроқ остида. Бунга сабаб ФИФА кунлари эмаслиги ва уларда ўша пайтда тур ўйинлари бўлиб ўтишидир. Ҳозирча мулоқот қилган ҳолда ҳаракат қиляпмиз, аммо бир нима дейиш қийин. Албатта, уларнинг келиб жамоамизни кучайтиришга умид қиламиз. Сабаби бу ватан жамоаси ва уларнинг бари бунга тайёр. Бундай ўйинчиларга эга бўлиш ҳар бир мураббий учун муҳим.




Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика