UZ

Сўнгги янгиликлар

03:11АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди  119 02:47А Серия. "Лацио" 90+9-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди!  1 02:30АПЛ. "Тоттенхэм" ишончли ҳисобда ғалабага эришди  1 01:30Olamsport: Маҳмуд Ислам Махачев билан бир оқшомда жанг ўтказади, Хабиб кераксиз гапларни гапира бошлади ва бошқа хабарлар  0 00:50"Барселона" Дембелега 15 кун вақт берди  4 00:30А Серия. "Қўшнилар жанги"да кучлар тенг келди  0 00:17АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  14 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56А Серия. "Лацио" - "Удинезе". Асосий таркиблар маълум бўлди  2 23:36АПЛ. "Тоттенхэм" - "Брентфорд". Асосий таркиблар маълум!  1 23:22Собиқ "пахтакор"чилар "Пахтакор"га тўртта гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:50"Навбаҳор" ҳужумчиси жамоадан кетди  24 22:28Ёш "Олимпик" тажрибали "Машъал"ни Про-лигага тушириб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 22:10Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари  0 21:46Уан-Биссака "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашмайдими?  4

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ёмон ўйин кўрсатмади, деб ўйлайман. Йигитлар яхши ҳаракат қилиди.  Саудия Арабистонинг ҳар томонлама муносиб рақиблигини билар эдик. Қаердадир хатолар ва камчиликлар бўлди. Қайсидир маънода бу нарса керак эди. Уларнинг устида ишлаб навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Айрим паллаларда футболчиларга тезкорлик ва агрессивлик етишмагандек кўринди...

- Рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатди. Икки жамоада ҳам қарши ҳужумларда имконият юзага келди. Чунки бўшлиқлар юзага келганида тезликни ишга солиш керак бўлади. Жамоавий ҳужумда тезлик иккинчи планга, ўйинни ташкил қилиш асосий планга чиқади. Айрим вазиятларда футболчилар ўйин ритмидан тушиб кетгандек бўлди. Ҳаяжон билан ҳам боғлаш мумкин. Лекин мен муаммо кўраётганим йўқ.

- Жамоанинг ҳимоядан чиқишида муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу нарса "Олимпик"да ҳам рўй беряпти. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Биз ҳаракат қилмоқдамиз.  Кўп вазиятларда индивидуал хатолар бўляпти. Бундан чўчиётганимиз йўқ. Ҳозирги хато бизга ўз устимизда ишлашимиз учун туртки бўляпти. Буни йўққа чиқара оламиз. Ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки футболчилар янада кучлироқ бўлади. 

- Бугун дарвозабон Владимир Назаров голда оддий хатога йўл қўйди. Тўпга чиқиб келишларда камчиликлари бор экан. Тўғри асосий дарвозабон Абдувоҳид Неъматов жароҳат олган. Лекин бу ёш тоифасида кучлироқ дарвозабон йўқми?

- Захирамизда яна 2та дарвозабон бор. Ҳаммасига имконият берамиз. Битта у эмас, кўп футболчилар хато қилди. Учрашувнинг ҳаяжон ва масъулияти борлиги ҳам таъсир ўтказди. Машғулотда ўн маротаба тепса, барчасини қайтаради. Босимдан бундай ўйинлар орқали чиқиб кетишни ўрганиш керак. Гол бўлган вазиятда техник хато қилди. Ўзига нисбатан ишончсиз ўйнади. Уларнинг келажаги порлоқ. Кейинчалик қандай ўсишига кўп нарса боғлиқ.

- Жамоада яққол ажралиб турадиган футболчилар Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов 90 дақиқа ўйнашга тайёрми? Уларни эртароқ алмаштиришингизни сабаби нимада?

- Хожимат Эркинов яхши формада эмас. Клубида ҳам аксарият ҳолларда захирадан майдонга тушмоқда. Ўйин ритмига киришиб кетишда муаммолари бор. Шу боис эртароқ алмаштирдик. Унинг кучини яхши биламиз.




Саад Ал Алшеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" 

Рейтинг: -19   

Фикрлар

+7   
27 окт 18:26:31
Shokirjon Soliyev
дарвозабонни ёнини олишини қаранглар , фақат голда эмас жуда кўп хато қилди , қисқаси термага тортмайдиган дарвозабон экан, ўйин охирида довдираб қолди сўтак.
+5   
27 окт 18:10:10
.7777.
Тагинам Арабла бор кучибилан уйнамади, гаппи кискаси уфани рахбарларига (АЛАНГАЛИ КОТТА САЛОМЛАР)
+4   
27 окт 18:04:44
Baxtiyor Kodirov
Уят. на техника. на комбиноцион ўйин. на тўп узатиш. хеч нарса йўқку. жамоа мусобақага мутлақо тайёр эмас.
+4   
27 окт 17:56:49
rostgoy
Боксда хам позор булиш бошланди. Кетса кет чикиб кетвомиз бокс хам коррупция га кушилади факат футбол га ухшаб у хам куринмиди
+3   
27 окт 19:22:27
F/C Andijon
Тимур Кападзе ва компания аут (да) !!!!
+3   
27 окт 19:06:33
Aral988
Энди термани шарманда килиш Тимур Кападзенинг навватими бу мураббий эмас
+3   
27 окт 18:21:13
Faqat Rosti
Arablaga shu eng kerakli paytda yutqazib jchni orzu qilib yuraveramiz temurni jamoasini tiqish kotta xato boldimi deymanda
+2   
27 окт 21:02:56
Nazarov Sodiq
Копадзедан яхши тренер чиқишига ишонмайман .23 ёшга кирган футболист босимни ҳис қилмаслиги керак.Албатта шахсий фикрим
+2   
27 окт 19:17:29
Farhod__bek1990
Sanlarga doim bahona bor. O'zingni o'yingga arablarni 3:0 yirtib tashlamaysanmi. Kapadzega shuncha sharoit yaratilib berilyabdi. UFA ni davlatni pulini so'radigan kanalar bosgani rost.
ERMATOV OUT
+2   
27 окт 18:40:54
Otabek_701
Уйинчиларни ёнини олиш керак эмас , Маурга ухшаб шарта шарта хар бирини айибини этиб муносибини уйнатиш керак , жойини юкатиб куишдан куркиш керак футболист деган , бу жамоа ёш боллалар эмас!!! Мен муаммо курмаяпан ~ деган гап ноурин, ва галабаларга чорламайди.
+2   
27 окт 18:38:08
Привет
Ракиб жамоа хам каршилик курсатган эмиш караб туриши керакмиди
+2   
27 окт 18:06:06
Fan_BARCA
Janob kapadze darvozaban teshik tog'oraku
+1   
28 окт 00:40:26
Farruh Akramov
Кападзе бир тинга киммат мураббий
+1   
27 окт 22:19:12
Сардор Бек
Араблар ярим куч билан ўйнади
+1   
27 окт 22:17:53
AGMK UZB vs M.YU
O'yinni ko'rib hayron qoldim. Arablar yig'inni ertaroq boshlaganmi yoki biznikilar kech boshlaganmi, hayronman. O'yinda Arablarning potentsiali yuqori ekanligi ko'rinib qoldi. Har doim baxona tayyor, shu yoshdagilar ham arablarga kuchi etmayabdi. Bular anchadan buyon tayyorlanib kelishyabdi lekin o'yin nol. Hozir o'ynamasang qachon o'ynisan. Yahshisi toqqa borib qo'y boqilar, o'shandan foyda. Ertaga o'zimizga munosib raqib Bangladeshni yutib, og'zini to'ldirib gapiradi. UYALMASDAN. O'YIN ............00000000000000000000
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика