UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Тиаго Полидо: “Ўзбекистон, Таиланд, Япония ва Эрон терма жамоалари ярим финалга йўл олишади” Янгиликлар

Тиаго Полидо: “Ўзбекистон, Таиланд, Япония ва Эрон терма жамоалари ярим финалга йўл олишади”

Қатар терма жамоаси Осиё чемпионатини гуруҳ босқичидаёқ якунлади. Кеча ушбу терма жамоа ўз уйларига кетмасидан олдин бош мураббийи Тиаго Полидо билан учрашиб ундан бугунги ўйин ҳақида фикрларини билиб олдик.

-  Ушбу йирик мусобаыани гуруҳ босқичидаёқ якунладинглар. Ушбу кўрсатгич Қатар футзал федерацияси учун ёмон натижа эмасми?
-  Биз ушбу йирик мусобақада илк бор иштирок этишимиз. Авваллари саралашдан ўтаолмасдик. Бу сафар эса гуруҳ босқичида учинчи поғонани банд этиб мусобақани тарк этдик. Менимча бу биз учун ёмон натижа эмас.

-  Афсуски эртага учиб кетасизлар. Кетишингиздан олдин плей – офф босқичида қайси терма жамоалар ғолиб бўлишади ва ярим финал йўлланмаси билан бирга ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олади?
-  Мени фикримча, Ўзбекистон Ироқ терма жамоасини мағлуб этса, Эрон Қирғизистонни. Таиланд эса Австралия устидан ғалаба қозонса, Япония Вьетнамни мағлуб этади. Ярим финал ва ЖЧга Ўзбекистон, Таиланд, Япония ва Эрон терма жамоалари йўлланмани қўлга киритишади.

-  Ушбу турнирдан таассуротларингиз?

-  Таассуротларим аъло даражада. Аввалги Осиё чемпионати бу даражада ўтмаганди. Бу сафар регламентга бироз ўзгартириш киритилди. Бу йилги мусобақада Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 5 та йўлланма берилган. 4 та терма жамоалар тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритса, плей – оффда ғолиб бўлган 1 та терма жамоа 5 йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Мехмонхонадаги камчиликларни айтмаганда бу йилги Осиё чемпионати менга ёқди.

-  Мухлисларимиз ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Мен илк бор Ўзбекистонга ташриф буюришим, ўзбек футбол мухлислари мени ҳайратда қолдирди. Умумий айтканда жуда ажойиб. Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасини супер даражада қўллаб – қувватлаб туришипти. Мухлислар ҳам менда илиқ таассурот қолдирди.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика