UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Фарғонанинг "Истиқлол" клуби иқтидорли футболчиларни жамоага қабул қилади  1 15:52Уолкотт "Эвертон" учун тиббий кўрикдан ўтди  6 15:52“Металлург” Ирматов келганини тасдиқлади  7 15:45Илҳом Юнусов "Динамо" машғулотларида иштирок этмоқда  5 15:37Назорат учрашуви. "Навбаҳор" "Машъал"га ютқазди  10 15:30Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?  54 15:27Омар Моманидан янги карикатура: Хайр афсона!  22 15:13Азиз Ғаниев - Твиттер қаҳрамони  30 15:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 14:40Ўзбекистон клублари мутахассислари Японияда малака оширишади  6 14:12IFFHS рейтинги. "Локомотив" "Бока Хуниорс" билан, "Бунёдкор" "Вест Хэм" билан бир қаторда  18 14:10Стадионга келадиган ғалати мухлислар (+ФОТО)  16 14:02Япония компанияси Ўзбекистон Суперлигасига титул ҳомий бўлмоқчи  29 13:45Маскерано "Барселона"даги сўнгги учрашувини қачон ўтказади?  6 13:45Хамес Родригес мэмлар қаҳрамони  6

"The Best FIFA Football Awards-2016": Барча ғолиблар битта саҳифада Янгиликлар

"The Best FIFA Football Awards-2016": Барча ғолиблар битта саҳифада

Тунда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида "The Best FIFA Football Awards" маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир давомида 2016 йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди. Қуйида барча ғолиблар билан танишинг:

ЙИЛ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ

ФИФА 2016 йилнинг рамзий терма жамоасидан “Реал” клубининг 5, “Барселона”нинг 4, “Бавария” ва “Ювентус” жамоаларининг бир нафардан футболчилари жой олишди.

ФИФАнинг рамзий терма жамоаси:

Мануэль Нойер (“Бавария”), Дани Алвес (“Ювентус”), Херард Пике (“Барселона”), Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич, Тони Кроос (ҳаммаси “Реал”), Андрес Иньеста, Лионель Месси, Луис Суарес (ҳаммаси “Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал”).



ҚОЙИЛМАҚОМ ФАОЛИЯТИ УЧУН

Бразилиялик машҳур футзалчи Фалькао 2016 йил ўйинчилик фаолиятига якун ясашга қарор қилди. ФИФА ушбу афсонавий футзалчини махсус соврин билан тақдирлади. Совринни Фалькаога украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченко тақдим этди.



ЭНГ ЯХШИ МУХЛИСЛАР
ФИФА ўтган йилнинг энг яхши мухлислари деб "Боруссия Д" - "Ливерпуль" учрашувидаги мухлисларни тан олди. Ушбу жамоа мухлислари Европа лигаси доирасидаги ўзаро ўйинда "you'll never walk alone" қўшиғини биргаликда куйлашди.



FAIR PLAY соврини
Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клуби ФИФАдан Fair Play совринини қабул қилиб олди.

Медельин шаҳри клуби Жанубий Америка кубоги финалида «Шапекоэнсе»га қарши майдонга тушиши керак эди.

Бироқ 29 ноябрь куни «Шапекоэнсе» клуби ўтирган самолёт Колумбияга парвоз вақтида ҳалокатга учради. Рақиб манзилга етиб кела олмаганига қарамай «Атлетико Насьональ» мусобақада айнан «Шапекоэнсе» ғолиб деб эълон қилиниши борасида таклиф билан чиқди. Якунда айнан шундай бўлди.



ЭНГ ЧИРОЙЛИ ГОЛ


ФИФА 2016 йилнинг энг чиройли голи соҳибига анъанавий тарзда бериб бориладиган "Ференц Пушкаш" совринини тақдим этди.

2016 йилнинг энг чиройли голига Малайзиянинг "Пенанг" жамоаси футболчиси Мохд Фаиз Субри муаллифлик қилди. Айнан малайзиялик ушбу футболчининг жарима зарбасидан киритган тўпи ўтган йилнинг энг чиройли голи деб топилди.

Мохд Фаиз Субрига "Пушкаш" совринини афсонавий ҳужумчи Роналдо топширди. Голни томоша қилинг: ВИДЕО



ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙ (аёллар) - СИЛЬВИЯ НАЙД (Германия терма жамоаси)

Германия терма жамоаси бош мураббийи Сильвия Найд эса 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб топилди. Найд 2010 ва 2013 йилларда ҳам йил мураббийи бўлганди.



ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙ (эркаклар) - КЛАУДИО РАНЬЕРИ ("Лестер", Англия)

Англиянинг “Лестер” клуби устози Клаудио Раньери ФИФА версияси бўйича 2016 йилнинг энг яхши мураббийи этиб топилди.

“Лестер”ни Англия чемпионлигига олиб келган италиялик мутахассис ушбу сўровда “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантушни ортда қолдирди.



ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ (аёллар) - КАРЛИ ЛЛОЙД

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси номинациясида америкалик Карли Ллойд ғолиб деб топилди. Ллойд сўровномада германиялик Мелани Берингер ҳамда бразилиялик Мартани ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Совринни номинация ғолибасига аргентиналик машҳур футболчи Габриэль Батистута топширди. Ллойд кетма-кет иккинчи маротаба ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.



ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ (эркаклар) - КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ("Реал Мадрид", Испания)

2016 йилнинг энг яхши эркак футболчиси номинациясида кутилганидек Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ғолиб деб топилди.

Португалия терма жамоаси етакчисига совринни ФИФА президенти Жанни Инфантино тантанали равишда топширди.

ФИФА ташкилоти томонидан илк бор таъсис этилган “The Best” соврини йўлида Роналдуга Лионель Месси (“Барселона”) ва Антуан Гризманн (“Атлетико”) рақиблик қилишди. Бу икки футболчи сўровда кучли учликдан жой олишди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  437
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  245
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг