UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  1 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6

"Тезкор студия": Бундеслига муҳокамаси билан бошланган дастурда кутилмаган меҳмонлар ташрифи ва барча кутган мавзу кўтарилди Янгиликлар

"Тезкор студия": Бундеслига муҳокамаси билан бошланган дастурда кутилмаган меҳмонлар ташрифи ва барча кутган мавзу кўтарилди

Бироз аввал сайтимизнинг "Тезкор студия" дастурида айни пайтда актуал бўлиб турган ва барча интиқлик билан кутаётган катта футбол муҳокамаси бўлиб ўтди.

Дастурнинг асосий мавзуси сифатида танланган Бундеслига рестарти батафсил муҳокама қилинди. Дастур меҳмонлари сифатида қатнашган сайтимиз маркетологи Алишер Холматов, журналист Толибжон Қосимов ҳамда Германия футболига ихтисослашган ижодкор Шаҳбоз Беғамов ва бошловчи Камолиддин Алимов иштирокида карантин давридаги Германия чемпионатининг тикланиши ва лигадаги интригалар ҳақида сўз борди.

Дастур ўртасига яқин студияга кутилмаган меҳмон сифатида таниқли журналист Саидолим Турдибоев қўшилди. Шундан сўнг мавзу Бундеслигадан Англия премьер лигаси, карантин давридаги мухлисларсиз футбол қай даражада қизиқ бўлиши ва сайтимиз асосчиси Гайрат Хасбиулин томонидан янграган баъзи инсайд хабарлар мавзуни ўзгартириб юборди.

Дастур давомида барча ўзбекистонлик футбол мухлислари кутаётган хабар, яъни Элдор Шомуродов олдида турган вариантлар, хусусан Ла Лиганинг номдор жамоаси томонидан юборилган ва "Ростов" столида турган расмий таклиф ва Бундеслига варианти орасидан қай бир танлов Шомуродов учун тўғри бўлиши муҳокама қилинди.

Қизғин кечган суҳбатга Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Пахтакор" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов қўшилди. Мухлислардан келган саволлар ичидан "Пахтакор" ва ҳакамлар ўртасидаги кескин саволга Суюнов ноодатий тарзда жавоб берди. Дастур якунида эса Суюнов "Тезкор студия" бошловчиси Камолиддин Алимовга ўзига хос таклиф билан мурожаат қилди.

Қисқаси, 2 соат давом этган "Тезкор студия"нинг мазкур дастури Бундеслига рестарти, карантин давридаги футбол, инсайд маълумотлар, Элдор Шомуродов Европанинг кучли-бешлик чемпионатига кетиши ҳақида ҳамда бошқа қатор мавзуларда қизғин суҳбат ва муҳокамалар бўлди.

Қуйида "Тезкор студия" дастурини томоша қилишингиз мумкин.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика