UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  20 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  2 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  1 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  2 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  2 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  10 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   0 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1 11:21Аёллар футзали. Ўзбекистон назорат учрашувида Хитойга мағлуб бўлди  0 11:11"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"  3 10:54Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади  33 10:26«Навбаҳор» Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Йиғинда кимлар иштирок этмоқда?  8 10:00Акаки Шулаянинг «Локомотив»даги маоши маълум  14

Терма йиғини санасидаги ўзгариш сабаб аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш бўлди Янгиликлар

Терма йиғини санасидаги ўзгариш сабаб аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш бўлди

Аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкент мезбонлик қилувчи Осиё кубогининг саралаш босқичида 20 сентябрь куни Мўғулистон билан, 23 сентябрь куни Жанубий Корея билан расмий учрашувлар ўтказади. Уч жамоа иштирокидаги саралаш гуруҳи якунига кўра фақатгина пешқадам терма жамоа январь ойида Ҳиндистонда ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади.

ЎзПФЛ шундан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг танаффусгача бўлган 17-тур учрашувларини 13 сентябрь кунига тайин қилганди. Мазкур сана терма бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан келишилган. Бироқ 31 август куни ЎФА 17-турни бошқа санага кўчиришни сўраб хат ёзди. Мазкур номада терма йиғинга 14 эмас, балки 12 сентябрь куни кириши баён қилинган.

Режага кўра, Ўзбекистон чемпионати “Бунёдкор-W” клубининг ОФК аёллар клублари чемпионати старт олгунга қадар якунига етиши ҳамда “қалдирғочлар” ўз вақтида Иорданияга жўнаб кетиши керак эди. Бунда аёллар кубогининг финал учрашуви “Бунёдкор-W” жамоасининг финалда иштирок этиши ёки этмаслигидан келиб чиқиб, ё халқаро мусобақадан аввал ёки ундан кейин ўтиши лозим эди.

Бироқ ЎФА ўз режаларини ўзгартирганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ 17-тур санасини тақвимдан ўчирди ва табиийки, тақвимдаги турлар биттадан кейинга сурилди. Шу тариқа аёллар чемпионатининг сўнгги тур учрашувлари ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви халқаро турнирдан кейинга қолдирилди. Аслини олганда “Бунёдкор-W” халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этса, шарқий Осиё жамоасига қарши навбатдаги учрашувни ўтказиши лозим эди. Аммо катта эҳтимол билан шарқий жамоалар мусобақага тайёр бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, чемпионатнинг сўнгги тури ва кубок финали санасида ўзгариш бўлмайди деб, умид қиламиз.

ЎзПФЛ режаси билан кўрсатилган ҳаволаларда танишиб олишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика