

"Ювентус" ҳужумчиси Литвага қарши ўйинда покерга эришиб, голлари сонини 93 тага етказиб қўйганди.

"Ҳа, ўйлашимча Роналду менинг рекордимни янгилайди. У жуда мақтовга сазовор ўйинчи ва шубҳасиз ушбу ҳодиса содир бўлишига ишонаман. Футболда бир кун келиб рекордлар янгиланади. Энг муҳим нарсалардан бири, ҳозир буюк футболчи ҳақида гапирмоқдамиз. Биз у билан жаҳон чемпионатида икки марта тўқнаш келганмиз. Унга шундай яхши формада ўйнашни ва голлар уришини тилаб қоламан", - дейди Даи.


