UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  5 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  7 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  13 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0

Терма жамоамизда витаминизация ҳозир қандай? Аброр Пирриев жавоб берди Янгиликлар

Терма жамоамизда витаминизация ҳозир қандай? Аброр Пирриев жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахтимизда давом эттирилган машғулотлар олдидан терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Терма жамоамиз "Тибет" оромгоҳида табиат қўйнида ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки қисмини олиб борди. Кимдир Европа, яна кимдирлар Осиё жамоаларидан келиб қўшилди. Футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати қандай?

- Тўғри айтдингиз. Эътибор берган бўлсангиз кенгайтирилган рўйхатда жуда кўп футболчилар бор эди. Тошкентда биринчи куни йиғилганимизда ҳали кўп футболчилар етиб келмаганди. Остон Ўрунов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Ҳолмуҳаммедов жароҳати туфайли йиғинга қўшила олишмади. "Тибет" оромгоҳида ўтган йиғинда барча соғ-саломат эди. Айтганингиздек футболчилар турли жойдан келгани боис ҳаммасига ҳам бир хил юклама берилмайди. Масалан Элдор Шомуродов бугун учиб келгани боис индивидуал шуғулланади. Ким қандай шароитда келганини ҳисобга олиниб алоҳида юкламалар берилади ва умумий гуруҳга тайёрланиб борилади. Худога шукур бизни хавотирга соладиган, касаллик аломатлари кузатилган футболчилар йўқ. 

- Остон Ўрунов тўп тепаётган жамоа шифокори билан боғланганиб, тиббий  хулосаларини ҳам олгансиз...

- Ҳозир айтилган уч нафар футболчида жароҳат қандай, яъни Остон Ўруновнинг сон мушакларида жароҳат бор. Агарда битта ўртоқлик ўйини ёки учрашув бўлсагина, биз уларни олиб келиб тайёрлашимиз мумкин. Уни даволаш учун қанча вакт керак бўлади, қайси баҳсга тайёр бўлиб улгуради, майдонга тушгач жароҳати яна қайталаб қолмайдими. Шундай омилларни ҳисобга олиш лозим. Бундай паллада терма жамоага чақирилгандан кўра, жароҳатини даволагани маъқул. Остонни жароҳати ўзини тўлиқ кўрсатишга, имкониятларини ишга солишга тўсқинлик қиларди. 

- Демак бу футболчи БААдаги йиғинда иштирок этмайди. Чунки Вадим Абрамов ўқув-машғулот йиғинларида қатнашган ўйинчиларга кўпроқ ишонч билдиради. Ўйинга қадар ўз клубида даволаниб келиши мумкин. Лекин унинг ҳолатини мураббий билмайди...

- Албатта шундай. Босқичма-босқич тайёрланиб келган футболчилар кўз олдида бўлади. Ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган ўйинчини олмайди-ку. Мураббий кўзлаган юкламаларни олиб, зарур ҳолатга келган футболчидан танлаб олади. 

- Терма жамоа футболчилари сафар олдидан тест топширишадими? Мазкур жараён қандай бўлади?

- Биринчи йиғилган кунимиздаёқ тест топширдик. Жамоага кириб келаётган футболчининг касалланган ёки касалланмаганлигини билишимиз керак. Худога шукур ҳеч кимда вирус чиқмади. Биласиз, тоғда ҳаво алмашгач кимдирда томоқ оғриғи ёки аллергик ҳолатлар учраб туради. У ерда шубҳаларга ўрин қолдирмаслик учун қўшимча тест топширилди. Энди учиб кетишимиздан олдин икки босқичли яна тест топширамиз. Касалланганлар бўлса, имунитети қандай даражада эканлигини билиб оламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сафарга борганимиздан сўнг яна тест олинади. Учрашувлар олдидан ҳам шундай. Йиғинга мос равишда витаминизация ишлаб чиқилган. Бу учта босқичдан иборат. Дастлаб "Тибет" оромгоҳида умумий, шу билан биргаликда сафар олдидан танага тушадиган юкламаларни мустаҳкамловчи витаминизация босқичи бўлди. Шунингдек коронавирусни олдини олиш мақсадида, организмини мазкур касалликка қарши витаминлар билан тўйинтириш босқичи давом этяпти. БАА йиғинида иккинчи босқич бошланади. Биласиз у ерда иқлим иссиқ ва нам. Бунинг натижасида инсон организмидан кўплаб минераллар ва витаминлар ажралиб чиқади. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун ва ўйинлар вақтида энергетик витаминлар бериш босқичига ўтилади.

- Умумий қилиб айтганда бу борада муаммо йўқ...

- Витаминизация масаласи Саудия Арабистонида ўйнашимиз аниқ бўлиб улгурганида ишлаб чиқилган. Нималар кераклиги тақдим қилинган. Европадаги етакчи фирмаларининг маҳсулотларини ўзимизга кераклигини танлаб олганмиз.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди


Кечаги машғулотдан тўлиқ видеорепортажни қуйида томоша қилиш мумкин: 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика