“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Чемпионлар лигаси доирасидаги “Бавария”дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
“Бугун биз ютқаздик, бу аниқ. Биз бир нечта ўйинларда яхши ҳаракат қилдик, бироқ бу кейинги босқич учун етарли бўлмади. Ўйлашимча, Жамоам “Бавария”га қарши жуда яхши ўйнади ва мағлубиятга лойиқ эмасди, аммо ўйинда мағлуб бўлдик”, — деди МЮ устози.