UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  29 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  41 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  407

Тарихда шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат. Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1 Янгиликлар

Тарихда шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат. Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1

Тарихда шу кун рукнини давом эттирамиз. Мазкур саҳифа орқали Ўзбекистон терма жамоасининг тарихдаги учрашувлари, халқаро беллашувларни ёдга оляпмиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2006 саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсларини кутилмаганда муваффақиятсиз бошлади. Дастлаб ўз майдонимизда Осиёнинг кучли термаси Саудия билан дурангга имзо чекишга мажбур бўлдик. Илк тур, боз устига ноқулай санада ўтказилгани боис оддий қабул қилдик. Аммо, иккинчи турда сафарда Қувайтдан учралган мағлубият ҳаммасидан ўтиб тушди. Ғалаба қозонса бўладиган ўйиндаги салбий натижа ҳаммани тоқатини тоқ қилиб бўлганди. Юлдузли таркиб, барча нарса етарли эди. 

1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий Юрген Гёде истеъфога чиқарилиши кутилганди. Лекин, германиялик мутахассисга яна бир имконият берилди. Жанубий Корея билан сафарда кечадиган навбатдаги баҳс унинг термада қолиши учун оҳирги умид учқуни ҳисобланарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам карейслар майдонидан очко билан қайтилганда ҳам мураббий ўрнини сақлаб қоларди. Мағлубият эса унга чиқиш эшикларини кўрсатиши тайин эди. Қувайт билан беллашувдан беш кун ўтиб вакилларимиз Сеулга сафар қилишди. Олдинда бизни айтиб ўтганимиздек махоратли ва жисмонан кучли футболчилардан иборат Жанубий Корея терма жамоаси билан оғир ўйин кутарди. Рақибни нидерландиялик Пим Вирбеек бошқарарди. Ҳар бир даврда бизни мундиал йўлида оёғимизни чаладиган Кореядан бу сафар очко билан қайтишимизга ишонгандик. Баҳсдан олдин таркибимизда Миржалол Қосимов ва Максим Шацкихнинг йўқлиги режаларга таъсир кўрсатмай қолмади. Амалда Гёде мазкур ўйинда жиддий ротатцияларга қўл урди. Леонид Кошелев, Анвар Солиев асосий таркибдан жой олди. Одатда “сеҳрли таёқча” заҳирадан тушиб қутқарувчи вазифасини бажарарди. Маминов, Пашинин, Фёдоров каби легионерларнинг тажрибаси бизга қўл келишини билардик. Даражаси юқори ўйинларда тажриба муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган машҳур “World Cup” стадионидан ғалаба билан қайтиш афсуски шу куни футболчиларимизнинг пешонасига ёзилмаган экан. Кореяликларнинг икки голига Гейнрихнинг жавоб тўпи етарли бўлмади. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичидаги учинчи учрашувда ҳам очко йўқотишда давом этди. 

Якунда Юрген Гёде вазифасидан озод этилди. Ушбу мураббий 2003 йилда терма жамоамизга келган, ўшанда ёшлар терма жамоамизда 2003 йилги кичик мундиалда Виктор Барисовга ёрдамчи бўлганди. 2004 йилда терма жамоада Равшан Ҳайдаров билан биргаликда фаолият кўрсатди. Бош мураббий бошқа бўлсада, кўпгина қарорларни Гёде қабул қиларди. Шундай бўлсада у азалий орзуимиз Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмади.

Тошкентда ўтган жавоб учрашувида жамоани Равшан Ҳайдаров бошлаб тушди. Минглаб мухлислар кўз олдида аламли 1:1 кўринишидаги дуранг натижа қайд этилди. Унда ўзбекистонлик мураббий кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдирди. Бугун эслаб ўтган учрашувимиздан сўнг Владимир Маминов, Алексей Поляков, Олег Пашининлар бошқа таклиф қилинмадилар. Қисқаси россиялик легионерлар 2001-2005 йиллар оралиғида Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳаракат қилдилар. Орада Дионисев, Георгиев, Агаларов каби футболчилар ҳам кам сонли ўйинларда иштирок этишди. Афсус на легионерлар, на хорижлик мураббийлар мақсадимизга эришишимизга ёрдам бермади. Жанубий Корея биз учун ҳамон "чақилмас ёнғоқ" бўлиб қолмоқда.


ЖЧ-2006 саралаш босқичи. 3-тур.

Жанубий Корея – Ўзбекистон - 2:1

30.03.2005. Сеул. “World Cup” стадиони. 61000 томошабин.

Бош ҳакам: Талъат Нажим (Ливан)

Голлар: Ли Юнг Пё  55, Ли Донг Гук 62 - Александр Гейнрих 79.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Олег Пашинин, Алексей Николаев, Леонид Кошелев (Андрей Акопянц, 82), Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Илдар Магдеев (Марат Бикмаев, 50), Александр Гейнрих, Анвар Солиев.

Бош мураббий: Юрген Гёде.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика