UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  11 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

Тарихда бугун: "Уч бошли аждар". "Бунёдкор" 3 йиллик танаффусдан кейин ОЧЛда ғалаба қозонган ўйин Янгиликлар

Тарихда бугун: "Уч бошли аждар". "Бунёдкор" 3 йиллик танаффусдан кейин ОЧЛда ғалаба қозонган ўйин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг 17 йил олдин ОЧЛ ярим финали доирасида "Бек Теро"га қарши ўтказган ўйини

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2017 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "C" гуруҳидан жой олган "Бунёдкор" "Ал Аҳли" (С.Арабистони), "Зобаҳан" (Эрон) ва "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда Сергей Лушан бошчилигидаги "қалдирғочлар" аввалги 2 мавсумдаги каби гуруҳда сўнгги поғонани эгаллашган (бор йўғи 3 очко).

ОЧЛ. "Бунёдкор" 3 йилдан сўнг гуруҳ босқичида ғолиб чиқди

Факт! "Бунёдкор" Сергей Лушан бошчилигида ОЧЛда кетма-кет 3 мавсум ўз гуруҳида охирги ўринни банд этган.

ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг 5-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Ал Аҳли"ни қабул қилган. Гуруҳдан чиқиш имкониятини амалда йўқотиб бўлган "қалдирғочлар"нинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди ва жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларга Акром Комилов ҳамда Элдор Шомуродовлар муаллифлик қилишган.


ОЧЛ-2017, "C" гуруҳи
5-тур
, 24.04.2017
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони, 1307 томошабин
"Бунёдкор" – "Ал Аҳли" 2:0
Ҳакамлар:
Фу Минг, Вейминг Хуо, Уанг Дексин (барчаси – Хитой)
Голлар: А.Комилов 8 (пас Д.Ҳамдамов), Элдор Шомуродов 54 (пас Д.Ҳамдамов).

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акром Комилов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (16.Алишер Саноев, 82), 20.Сардорбек Азимов (97.Жавоҳир Эсонқулов, 86), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 28.Давронбек Умиров, 29.Отабек Шукуров, 30.Хуршид Ғиёсов (44.Миржамол Қосимов, 57)
Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 9.Шахзодбек Нурматов.

"Ал Аҳли": 1.Ёсир Ал Мусайлим, 7.Салман Мувашар (11.Ҳуссайин Ал Могахви, 62), 8.Тайсир Ал Жассим, 9.Умар Ал Сома, 10.Яннис Фетфатцидис, 13.Муҳаммад Абдулшафи, 21.Оқил Ал Саҳаби, 23.Саад Ал Муваллад, 25.Мутаз Ҳавсави (77.Амир Фаҳад Курди, 83), 45.Абдулфаттоҳ Тавфиқ (14.Муҳанад Абу Радия, 62), 55.Саад Абдуламир
Захира: 66.Босим Солиҳ Ал Бақи, 4.Волид Бакшвин, 6.Муҳаммад Ал Фатил, 31.Мансур Ал Харби.

Огоҳлантиришлар: М.Қосимов 60, Д.Аҳмадалиев 68

Ўша пайтда гуруҳ пешқадами ва охирги поғонада бораётган жамоалар тўқнашуви.


"Ал Аҳли" Тошкентга кучли таркиб билан келганди, чунки жамоа гарчи 1-ўринда бўлса-да гуруҳдан чиқишни расман ҳал этиб улгурмаганди.



3 йил олдинги ўйинда асосий таркибда тушганлардан фақат Дилшод Аҳмадалиев ва Нурилло Тўхтасинов ҳозир ҳам "Бунёдкор"да.


Учрашувни Фу Минг бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борган.


Актриса Феруза Норматова ҳам ўша куни ўйинни стадиондан кузатган.



Тўп билан ўша мавсум ОЧЛда битта гол урган Яннис Фетфатцидис.


Сергей Лушаннинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги статистикаси аянчли кўринишда: 3 мавсум ва ҳар сафар гуруҳда сўнгги ўрин. Жами 18 ўйин, 1 ғалаба, 4 дуранг ва 13 мағлубият. Тўплар нисбати: 12-30.


Саудия футболининг ёрқин вакилларидан бири Тайсир Ал Жассим тўп билан.


Даврон Умиров тўпни Саад Ал Мувалладдан олиб қўйишга уринмоқда.


Мурод Зуҳуров ўша мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз дарвозасидан 12та тўп олиб чиққан.


Учрашувда ҳисобни очган Акром Комилов рақиб сардорига қарши.


"Ал Аҳли" устози Кристиан Гросс.


Мана шу дарвозабон Ёсир Ал Мусайлим Чемпионлар лигасида ўзбек клубларига қарши кўп бор майдонга тушган.


Рустам Ашурматов стандарт пайтида Оқил Ал Саҳабини қўриқламоқда.


Сардор Азимов тўпни қўли билан ўзига бўйсундириб олишга уринган палла.


Суратда иккинчи голни киритган Элдор Шомуродов ва ҳар иккала голга ассистентлик қилган Достон Ҳамдамов.


"Уч бошли аждар".


Омар Ал Сомага қарши мана шундай ўйнашга тўғри келарди, одатда. Маълумот учун ОЧЛ-2017да суриялик ҳужумчи 5та гол урган.


- "Бунёдкор" нечта гол урди?


Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади"

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика