UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  24 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  3 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг 17 йил олдин ОЧЛ ярим финали доирасида "Бек Теро"га қарши ўтказган ўйини Янгиликлар

Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг 17 йил олдин ОЧЛ ярим финали доирасида "Бек Теро"га қарши ўтказган ўйини

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Юлдузли "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 11 йил олдинги иродали ғалабасини ёдга оламиз

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг узоқ ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

Осиё Чемпионлар лигаси айни шу ном остида 2003 йилдан эътиборан ўтказиб келинади. Бугун айнан 2003 йил Тошкентда бўлиб ўтган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Талаба" (Ироқ), "Персеполис" (Эрон) ва "Ниса" (Туркманистон) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. У пайтлар гуруҳда ҳар бир рақибга қарши фақат бир маротаба ўйналган ва барча учрашувлар бир шаҳарда, бир стадионда ўтказилган. "D" гуруҳи баҳсларига Тошкент шаҳри ва "Пахтакор" марказий стадиони мезбонлик қилган. Ўшанда ажойиб таркибга эга бўлган "шерлар" гуруҳда барча беллашувни ўз фойдаларига ҳал қилишган ва 9 очко билан биринчи ўринни эгаллашган.

Қизиқ факт: ОЧЛ-2003да 4 гуруҳнинг барчасида ўйинларга мезбонлик қилган клуб биринчи ўринни эгаллаган.

Мусобақа регламентига кўра 4 гуруҳнинг ғолиблари ярим финалда бир-бирларига қарши рўбаро келишган. Тошкентликлар 1/2 финалда Таиланднинг "Бек Теро Сасана" клуби билан беллашишган. Ярим финалнинг биринчи учрашуви Бангкокда ўтказилган ва унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Жавоб ўйини эса 2003 йилнинг 22 апрелида Тошкентда бўлиб ўтган. Ўша учрашув кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. "Пахтакор" бутун ўйин давомида меҳмонлар дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини ёғдирган, "Бек Теро" ўз жарима майдончасига деярли қамалган. Афсуски, гол уришга келганда футболчиларимиз оқсашган ва буни фақат бир марта уддалашган. "Пахтакор"нинг яна бир голини эса япониялик бош ҳакам Тору Камикава инобатга олмаган. Сервер Жепаров 86-дақиқада ягона голни киритган, аммо бу финалга чиқиш учун етарли бўлмаган. Бизга ўшанда яна битта гол керак эди. Афсуски, таиландликлар ўшанда жуда катта омад эвазига финалга чиқишган. "Пахтакор" эса финалга муносиб ўйин билан ярим финалда қолиб кетган.

Тору Камикава бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси.


"Пахтакор"нинг "Бек Теро Сасана"га қарши ярим финал иккинчи ўйинигача босиб ўтган йўли:

ОЧЛ-2003, "D" гуруҳи

09.03.2003
"Ниса" (Туркманистон) - "Пахтакор" 0:3
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 30000 томошабин
Голлар:
Бахтиёр Ҳамидуллаев 44, Анвар Солиев 57, Леонид Кошелев 72.

11.03.2003
"Пахтакор" - "Персеполис" 1:0
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 45000 томошабин
Гол:
Анвар Солиев 22.

13.03.2003
"Пахтакор" - "Ал Талаба" 3:0
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 55000 томошабин
Голлар:
Александр Крохмаль 25, 57, Гочгули Гочгулиев 37.

Ярим финал
Биринчи ўйин, 09.04.2003
"Бек Теро Сасана" - "Пахтакор" 3:1
Бангкок, "Супҳачаласаи стэдиум", 15000 томошабин
Голлар:
Шримака 41, Фуангпракоб 69, Тердсак Чаиман 84 - Анвар Солиев 80


P.S. 17 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедов ҳамда ўша учрашув қайдномасини бизга тақдим этган таниқли журналист Бахтиёр Шириновга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ
Ярим финал
(иккинчи ўйин), 22.04.2003
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 50000 томошабин
"Пахтакор" - "Бек Теро Сасана" 1:0
Бош ҳакам:
Тору Камикава (Япония)
Гол: С.Жепаров 86

"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Гочгули Гочгулиев, Ярослав Крушельницкий, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Тимур Кападзе, Владислав Кирьян (Зайниддин Тожиев), Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Александр Крохмаль (Марат Бикмаев, 72).

Огоҳлантиришлар: В.Кирьян 9, Я.Крушельницкий 88

Таркибни қаранг: Кирьян, Жепаров, Кошелев, Алиқулов, Крушельницкий, Николаев, Солиев... Ҳозир уларнинг деярли барчаси мураббий.



Тарихий кадрлар.


Анвар Солиев тўп билан олдинга интилмоқда.


Солиев ОЧЛ-2003да 3та тўп киритган ва "Пахтакор" тўпурари бўлган.


"Бек Теро"га қарши сафардаги ўйинда гол урган "сеҳрли таёқча" Тошкентда буни уддалай олмаган.


Туркманистонлик марказий ҳимоячи Гочгули Гочгулиев мухлисларнинг севимли ва ҳурматга лойиқ ўйинчиларидан бирига айланганди.


Ярослав Крушельницкий.


Жуда кучли зарбалари билан машҳур бўлган Кошелев ва биринчи ўйинда ҳисобни очган Шримака тўп учун курашда.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика