UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  1 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2

Тарихда бугун: Юлдузли "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 11 йил олдинги иродали ғалабасини ёдга оламиз Янгиликлар

Тарихда бугун: Юлдузли "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги 11 йил олдинги иродали ғалабасини ёдга оламиз

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров ва Сатоси бор "Бунёдкор" ОЧЛда гол уролмай енгилган ўйин

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2009 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "A" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Ҳилол" (С.Арабистони), "Сабо Қум" (Эрон) ва "Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда юлдузли таркибга эга бўлган "шерлар" гуруҳда 13 очко билан "Ал Ҳилол" (14 очко)дан кейин иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Битта ўйиндан иборат ва ўз гуруҳи ғолиби бўлган клуб майдонида ўтган нимчорак финал баҳсида Виктор Жалилов шогирдлари Саудия Арабистонида "Ал Иттифоқ" меҳмони бўлишган. Гейнрихнинг жарима зарбасидан киритган ўша машҳур голи эвазига чорак финал йўлланмаси қўлга киритилган. Чорак финалда эса икки ўйин натижасига кўра кейинчалик ОЧЛ-2009 финалига етиб борган "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони)га имконият бой берилган (1:1, 0:4). Шу тариқа, ёш Одил Аҳмедов сардорлигидаги "Пахтакор" ўша мавсум Чемпионлар лигасида ўз юришини чорак финалда тўхтатишга мажбур бўлган. Ўша мавсум ОЧЛда "Пахтакор" тўпурари Зайниддин Тожиев бўлганди. Тожиевларнинг энг каттаси 5та гол урганди, ажойиб натижа.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичининг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Сабо Қум"ни қабул қилган. Ўша учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ форслар ҳисобни очишган. Кейинчалик Аҳмедов ва Андреев томонидан киритилган голлар эвазига иродали ғалаба тантана қилинган.

P.S. 11 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "A" гуруҳи
4-тур
, 22.04.2009
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 17000 томошабин
"Пахтакор" - "Сабо Қум" 2:1
Бош ҳакам:
Петер Грин (Австралия)
Голлар: О.Аҳмедов 36 (пен.), С.Андреев 49 - М.Нури 5

"Пахтакор": 12.Игнатий Нестеров, 27.Илҳом Суюнов, 4.Боян Миладинович, 5.Асрор Алиқулов, 24.Анзур Исмоилов, 7.Дарко Маркович, 25.Одил Аҳмедов, 26.Дилшод Шарофутдинов (14.Шерзод Каримов, 46), 28.Станислав Андреев, 15.Александр Гейнрих (11.Садриддин Абдуллаев, 75), 10.Фарҳод Тожиев (29.Зайниддин Тожиев, 59).
Захира: 1.Элдор Тожибоев, 2.Аҳрол Рисқуллаев, 3.Ғулом Ўрунов, 21.Камолиддин Тожиев.

"Сабо Қум": 1.Алмир Толя (18.Эршад Юсуфи, 46), 2.Мортеза Каши, 7.Ҳамранг Муҳаммад, 8.Моҳсен Баят, 10.Коланкай Адел, 14.Муҳаммад Нури, 17.Фазлималидареҳ Ферейдун, 22.Мустафо Маҳдизода (5.Ҳамид Сарабадани, 65), 23.Амирҳуссейн Фешангчи, 25.Мортеза Асади, 30.Ғуломризо Ризои (28.Али Амири, 83).

Огоҳлантиришлар: О.Аҳмедов 13, Ф.Тожиев 45 - Ф.Ферейдун 37, К.Адел 45+1, М.Баят 50

11 йил олдин айнан шу санада "Пахтакор" стадионига форс клубига қарши ўйинни жонли кўриш учун 17 минг мухлис келганди.


Устоз фотограф Анвар ака Илёсов кадрларни тарихга муҳрламоқдалар.


Бугунги кунда ОФК тизимида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис Санжар Ризаев.


"Сабо Қум" таркибида энг машҳур ўйинчи 30-рақамдаги ҳужумчи Ғуломризо Ризои эди.


"Пахтакор" эса юлдузли таркибга эга эди. Сиз бошланғич таркибда тушганларни кўраяпсиз, ҳали захирадан тушганлар ва ўйинда иштирок этмаган юлдузлар ҳам талайгина, бу ҳақда кейинроқ.


"Пахтакор" бош мураббийи Виктор Жалилов.


Александр Гейнрих ОЧЛ-2009да иккита гол урган, иккинчи голи ҳақида юқорироқда ёзгандим ("Ал Иттифоқ" дарвозасига жаримадан киритган).


"Сабо Қум" устози Мами Назар Задеҳ Масуд.


Тўп учун курашда Мортеза Асади ва Дилшод Шарофутдинов.


Мухлислар ўзига хос улкан либосни кўтаришганди.


Саша ва Амирҳуссейн синхрон рақсга тушишмоқда)


Муҳаммад Нури 5-дақиқадаёқ ҳисобни очганда ҳали биз ҳам гол нишонланган кадрни туширамиз деб "Пахтакор" ҳужум қиладиган томонда ўтирган фотографлар Ҳасан Пирмуҳаммедов, Хайрулла Холиқов ва Нодирхўжа Юлдашев.


"Сабо Қум"га қарши ўйиндан бир кун олдин 24 ёшга тўлган Анзур Исмоилов (рақами ҳам 24 бўлган ўша пайтда) Фазлималидареҳ Ферейдунга қарши.


Икки ажойиб ҳужумчилар Александр Гейнрих ва Ғуломризо Ризои тўқнашуви. Эҳтимол жисмоний жиҳатдан Ризои кучлироқ бўлгандир, лекин ҳужумчи сифатида Гейнрих кучлироқ бўлган мен учун.


Бундай ётишлар Гейнрихга ярашорарди, бошқаларга шолпиллаб қоларди))


"Пахтакор"га иродали ғалаба келтирган голларни киритган 22 ёшли Одил Аҳмедов ва 21 ёшли Станислав Андреев бир суратда.


Боян Миладинович Фазлималидареҳ (ўша учрашувни шарҳлаб борган шарҳловчига ҳавас қилмадим:))га қарши.


Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйин (106) ўтказган дарвозабон - Игнатий Нестеров. Игнат терма жамоада кўп ўйин ўтказиш борасида умумий рўйхатда Сервер Жепаров (126 ўйин) ва Тимур Кападзе (119 ўйин)дан кейин учинчи ўринда туради.


Бонус. "Пахтакор" - "Сабо Қум" (2:1) учрашуви қайдномаси.

Қандай ўйинчилар ўша куни ўйнамаганини ўзингиз кўришингиз мумкин.


P.S. "Championat.asia" ўқувчиларини олдинда яна бир тарихий ўйиннинг суратлари кутиб турибди, ишонинг кутганингизга ачинмайсиз. 17 йил олдинги ОЧЛ ярим финали доирасида Тошкентда ўтган беллашув ҳақида бироздан кейин бизда ўқийсиз ва расмларни томоша қиласиз.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика