UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18

Англияни Англияга кузатиб қўйган Лазиз Мирзаев. "Одил Аҳмедов ФА"дан ЖЧгача. Янгиликлар

Англияни Англияга кузатиб қўйган Лазиз Мирзаев. "Одил Аҳмедов ФА"дан ЖЧгача.

Кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Индонезияда давом этаётган жаҳон чемпионатида Англия устидан 2:1 ҳисобда ғалаба қозониб 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Хабарингиз бор, 2015 йилдан бери ўзимга иккинчи касб сифатида болалар футболини танлаганман. Бундан 8 йил аввал, 2015 йилнинг декабрь ойида Тошкентда "Келажак Юлдузлари" мусобақасини ўтказдим. Унда 2006 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашдилар. Улар энди 9 ёшни қарши олгандилар. 


Мусобақада бор йўғи 4 та жамоа қатнашди, «Локомотив», «Бунёдкор», «Спартак» ва «Пахтакор». Ёш локочилар сафида залда ҳаракат қилга Лазиз Мирзаевни ўшандаёқ пайқаганман ва мусобақа якунида унинг учун махсус ролик ишлаттирдим. Буни қаранг, 2019 йилга келиб бу болакай 13 ёшида клубимизга келди. Уни келишига сабаб марказий ҳимоячимиз Дилшод Абдуллаевнинг отаси бўлди. Болалар футболида йўқ бўлиб қолган Лазизни қидириб топади. Кейин билсак, ўша йилнинг баҳорида у футболни ташлаб юборган. Қаҳрамон ака (Абдуллаевнинг отаси) уни топиб, мураббийимиз Жаҳонгир Усмоновга олиб келган. Биринчи машғулотнинг ўзида менга қўнғироқ бўлди, сафарда эдим.


- Ало!

- Ало!

- Қаерда юрибсиз, битта шунақа 2006 келди, "томиз" кетиб қолади.

- Қаердан?

- Жамоаси йўқ, футболни ташлаб юборган экан.


Қисқаси, август ойини охирлари эди. Жамоамизнинг рўйхатидан ўтказдик. Кўп ўтмай 2006 йиллар ўртасидаги Республика чемпионати бўлиб ўтиши керак. Лазизни эса паспорти йўқ. Таваккал, отаси шуғулланадиган бўлди, чиқмаган тақдирда биз билан айланиб келади. Навоийга кетдик. Биринчи турда Андижон терма жамоасига қарши ўйнашимиз керак. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганки, аммо паспорт йўқ. Мураббий Лазиз Мирзаевни захирага олди. Ўйин бошланиши билан отасидан қўнғироқ, - Ало, паспорт тайёр, телеграмдан расми кетди, эртага таксидан чиқариб юбораман.


Суратда ЖЧда ўйнаётган яна кимларни кўрдингиз? Комментарияда ёзиб қолдиринг.


Шу тариқа иккинчи бўлимда майдонга тушган Лазиз, турнир сўнггида (финалда Сирдарёни 9:3 ҳисобда мағлубиятга учратганмиз. Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд ҳисобланади) энг яхши футболчи номинациясини қўлга киритган. Шу-шу терма жамоа сардори. Бугун у Англия дарвозасига жарима зарбасидан жуда чиройли гол урди.


Аслида бу терма жамоадаги барча болалар мен учун қадрдон. Бугун ўзим билан елкама-елка "Одил Аҳмедов ФА"ни юқори чўққига олиб чиққан болалар билан интервью қилиш бахтига эришиб турибман. Мен учун бу ЖЧ аввалгиларидан анча қадрли бўлди. Эътибор қилган бўлсангиз, гол уриб йиғлаб юборди. Бу голни у мусобақа бошидан бери кутаётганди. Бугун буни уддалади!


Демак, бу Лазиз Мирзаев ҳақидаги кичик ҳикоя эди. Энди эса у билан кичик интервьюни эътиборингизга тақдим қиламан.


"Жаҳон чемпионатигача анча йўлни босиб келдик. Бу йўлларда "Локомотив"да фаолиятимни бошлашимдан, "Одил Аҳмедов ФА" орқали шу ҳолатга келишимгача 11 йил ўтибди", - дейди Лазиз Мирзаев. 



- Ниҳоят гол уриб босимдан чиқиб кетдинг, маза бўлган бўлса керак? 

- Ҳа, нимасини айтасиз. Аввало мен биринчи ўринга жамоанинг ғалабасини қўяман. Бу жамоавий ўйин, лекин олди қаторда ўйнаётган футболчининг вазифаси гол уриш бўлганлиги учун, бироз ишим юришмаётганидан асабийлашаётгандим. Англияга қарши ўйинда гол уриб шу чуқурликдан чиқиб олдим. Тўпни олдига келганимда, бу зарба ортида миллионлаб томошабинларимиз ва байроғимиз кўз остимга келди. Буни таърифлаб бера олмайман, ҳаммаси сониялар ичида бўлди. 




- Жаҳон чемпионатида ўйнаш зўр бўлса керак?

- Нимасини айтасиз. Осиё чемпионатида керакли натижага эришганимиздан кейин шу кунни кутиб яшадик. Биринчи ўйин жуда қийин ўтди. Малини ўзингиз ҳам кўрдингиз, йигитлари анча тетик. Кейинги иккита ўйинда ирода кўрсатдик, мураббийларнинг кўрсатмасига амал қилдик. Канада билан ўйин жуда муҳим эди. У ердаги ғалаба Испания билан дурангга пойдевор бўлди.


- Энди Францияга қарши ўйнаймиз, бунга нима дейсан?

- Бизда босим йўқ. Ҳамма ўйинга бир хилда тайёрланамиз. Чунки ЖЧда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Англия ҳам бунга ишонч ҳосил қилган бўлса ажабмас. Биз чорак финалда ўйнаймиз. Ҳаммамиз бу қандай ўйинлигини яхши тушунамиз. Сиз орқали, ҳаммага раҳмат айтиб қўйган ҳолда, фақат мухлисларимиз учун жонимизни бериб майдонга тушишимизни айтаман. Раҳмат яна бир бор.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика