UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  1 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  2 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  19 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Фулад” (Ахваз, Эрон) Янгиликлар

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Фулад” (Ахваз, Эрон)

Эроннинг “Фулад” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Бунёдкор”га рақиблик қилади.
“Бунёдкор”нинг яна бир янги рақиби ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Клуб ташкил топган йили: 1973
Клубнинг тўлиқ номи: “Фулад Хузестан” футбол клуби
Стадиони: “Ғадир” стадиони
Сиғими: 51.000 томошабин
Расмий сайти: www.fooladfc.ir

ЮТУҚЛАРИ:
Эрон чемпиони – 2005/2006

БОШ МУРАББИЙ – Хусайн Фараки
Туғилган санаси: 1957 йил, 22 март
Футболчилик фаолияти: “Пас Теҳрон” (1976-1979), “Ал-Шааб” БАА (1979-1981), “Пас Теҳрон” (1981-1992)
Мураббийлик фаолияти: “Пас Теҳрон” (1994-2000), Эрон миллий терма жамоасида мураббий (2003-2006), Эрон олимпия терма жамоаси бош мураббийи (2004), “Кавех Теҳрон” (2009-2010), “Нафт Теҳрон” (2010-2012), “Фулад” (2012 йилдан буён)

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Сержио Рафаэль да Коста (Бразилия, 1985 йил) ҳимоячи
Леонардо Чавес (Бразилия, 1983 йил), ярим ҳимоячи
Лусиано Перейра Мендес (Бразилия, 1983 йил), ҳужумчи

Ахвазнинг “Фулад” жамоаси тарихида бир қатор жаҳонга машҳур легионерлар фаолият юритишган. Жумладан, Эмад Муҳаммад Ридҳа (Ироқ), Маладен Бартолович (Хорватия), Фабио Януаро (Бразилия), Армандо Саа (Мозамбик) каби легионерлар, шунингдек Эрон футболида анча машҳур бўлган Яхё Гулмуҳаммади ҳам бир пайтлар “Фулад” шарафини ҳимоя қилган.

“Фулад” жамоаси 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасида Эрон чемпионатининг тўртинчи ўрни соҳиби сифатида иштирок этмоқда. Клуб Осиё Чемпионлар лигасида иккинчи бор ўз омадини синаб кўради. Эронликлар бунгача 2006 йилги қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида қатнашишган. Ўшанда “Фулад” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан бир гуруҳда иштирок этиб, ҳар иккала баҳсда ҳам юртдошларимизга мағлуб бўлган ва гуруҳ босқичида қолиб кетган.

Жамоа таркибида тўп тепаётган футболчилардан ҳеч бири Эрон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланишмайди.

2013/2014 йилги Эрон чемпионатида “Фулад” клуби 17-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Бироқ ахвазликлар пешқадамдан атиги уч очко кам жамғарганини таъкидлаш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика