UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  1 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  5 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  3 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  6 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  12 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  6

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика