Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда

Alisher Ostonov
24 май 2025, 22:45
Жонатан Та "Бавария"га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабритсио Романонинг ёзишича, мюнхенликлар "Байер"ни эркин агент сифатида тарк этаётган ҳимоячи билан шартнома тузишга келишиб олган.

Леверкузенликлар хабардор қилинган ва энди Германия чемпиони улар билан боғланиб, маълум миқдорда товон пули эвазига 29 ёшли футболчини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошлангунга қадар қўйиб юборишни таклиф қилишини кутмоқда.

Та 2015/16 йилги мавсумдан бери "Байер" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano