

Эътиборлиси, "Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес бугун дарвозани Азизхон Исақовга ишониб топшириб, ушбу мавсумнинг ўзида бешинчи посбонга ўйнаш учун имконият тақдим этяпти.
Бунгача термизликлар таркибида дарвозабонлар Шоҳруҳ Эшбўтаев (9 та ўйин), Даврон Мерганов (4 та ўйин), Хавьер Хименес (2 та ўйин) ва Азамат Аҳмедов (суратда) (1 та ўйин) майдонга тушганди.



