UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

"Сурхон" ва "Динамо"нинг Суперлигага чиққани "Бухоро"нинг режаларини бузиб қўйди" — Ашурматов билан суҳбат Янгиликлар

"Сурхон" ва "Динамо"нинг Суперлигага чиққани "Бухоро"нинг режаларини бузиб қўйди" — Ашурматов билан суҳбат

"Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан кечаги Суперлиганинг янги мавсумига ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг баъзи саволларга жавоб олдик.

Қуйида "Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Гапни очиғини айтиш керак, чемпионат стартига жуда оз вақт қолди. Лекин селекция жараёнидан тўлиқ қониқиш хосил қилганимиз йўқ. Агарда биз қисқа муддат ичида таркибимизни яхши ижрочилар билан тўлдирмасак, унда жуда қийин бўлиши аниқ. Афсуски ўзимиз истаган футболчиларни "Бухоро"га жалб этолмадик. Ўйлайманки, чемпионатгача селекция ишларини давом эттирамиз ва таркибни кучайтира оладиган футболчиларни олишга муваффақ бўламиз деган умиддаман", - дея гап бошлади Бахтиёр Ашурматов.

- Барча масала энг сўнгги паллада маълум бўлмоқда. Формат, чемпионат, қуръа, жамоалар сони ва ҳоказо. Мазкур масалалар эса мураббийларга таркибни аниқлашда, чемпионатга тараддуд кўришга ҳам ноқулайликлар ва муаммолар туғдирмоқда. Қатъий бир тизим, қатъий бир формат йўқ чемпионат. Учинчи мавсум ва ҳар доим ўзгарувчан формат. Бунга мураббий сифатида муносабатингиз қандай?
- Гапни очиғи, бунгача ҳар хил гап-сўзлар юрганди. Лекин янги мавсумда 12та жамоа иштирок этса керак деб ўйлагандим. Шуни айтишим мумкинки, агарда "Сурхон" ва "Динамо" Суперлигада қатнашмаса, мен улардан баъзи футболчиларни олишни мўлжаллаб тургандим. Шу тарафлама мени мазкур режаларим амалга ошмайдиган бўлди. Энди бошқа ресурслар излашга тўғри келади. Ҳозирда ўзбек футболида футболчиларга бўлган талаб ошганми ёки улар дефицит бўлганми, жамоага ижрочи топиш, таркибни кучайтирадиган футболчи излаш муаммога айланган. Буни тан олиш лозим. Бухоролик мухлислар ҳам жамоамиздан трансферлар кутишмоқда, лекин биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Аммо осон бўлмаяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, айни пайтда жамоага имкон даражасида легионер жалб этишга мажбурмиз. Айнан легионерлар ҳисобига жамоани кучайтиришга интиламиз. Чунки бошқа йўл кўринмаяпти.

- Клуб раҳбарияти жамоа олдига аниқ вазифа қўйганми?
- Гапни очиғи раҳбарият билан энди кўришамиз. Чемпионат аввалида раҳбарият учрашув бўлади. Биз жамоа таркибини шакллантириб олгач, ўйлайманки клуб раҳбарияти "Бухоро" олдига вазифа қўяди. Мавсум давомида эса клуб раҳбарияти белгилайдиган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика