UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик"  0 21:21Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади"  4 21:19"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:0. Highlights  0 21:03Гвардиола "Манчестер Сити" устози сифатида 300 ўйинлик маррани забт этди  5 20:56Суперлига. "Локомотив" "Сурхон"дан устун келди  4 20:55Суперлига. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" Жиззахда дурангга имзо чекишди  30 20:45Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  60 20:37Беллингем Мбаппенинг Чемпионлар лигасидаги рекордини янгилади  1 20:18Месси Чемпионлар лигасида 150-ўйинини ўтказди. Бу турнир тарихидаги тўртинчи натижа  43 19:59Мбаппе сафдан чиқди  4 19:40Пеле: "Кунингизнинг бир дақиқасини менга ижобий энергия тақдим этиш учун сарфлаганингиз учун катта раҳмат!"  1 19:21"Интер" собиқ устози Маццарри "Кальяри"да иш бошлади  0 19:04Ўзимизнинг карикатура: "Насаф" қутқарувчи ролидами?  8 18:47"Бавария" президенти: "Горецка - клубимиз учун идеал футболчи"  2 18:24Кьеза ва Бернардески "Ювентус"нинг умумий гуруҳига қайтишди  0

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда" Янгиликлар

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг термизликлар катта мураббийи Рустам Арипов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ўзинглар кўрдинглар бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам баҳс муҳим эди. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда уч очко керак эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаб кейинги баҳсларда мухлислар кутган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Рустам Арипов.

- Учрашувни бошқариб борган ҳакамларга эътирозингиз борми?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйлашимча ҳаммаси яхши бўлади.

- "Сурхон" ўтган йилгига қараганда ишончлироқ ўйнаяптими? Бу борада нима дея оласиз?
- Натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйинимиз ишончсизроқ кўринмоқда. Бу йил янги жамоа йиғилди. Ҳамма мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам келишиб кетиши учун вақт керак. Иккинчи даврада яхши иштирок этишга уринамиз.

- "Сурхон" жисмоний томондан яхши эканлиги сезилди. Ҳисобда ортда бораётиб тенглаштирди. Аммо ҳимоядаги муаммолар сабаб бугун жамоа ютқазди, десак бўладими?
- Ҳисобда орқада бўлишимизга қарамасдан тенглаштириб олдик. Шундан сўнг йигитлар ҳиссиётларга берилиб олдинга ғалаба учун чиқишди. Натижада рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юбордик. Жамоамизни жисмоний томондан яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик.

- Рақиб жамоа таркибидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?
- Мен ўзимнинг футболчиларим ҳақида гапирганим маъқулроқ.

- Иккинчи давра учун режалар қандай? Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар клуб кимларни олиб келишни режалаштирган эди-ю, кимларни олиб кела олмади?
- Айрим сабабларга кўра бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказа олганимиз йўқ. Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна керакли футболчиларни оламиз, деган умиддаман. Мухлислар буни матбуот орқали эшитишади. Келаётган футболчилардан умидимиз катта. Мақсадимиз йўлида курашамиз, жанговар жамоа тузишимизга ишонаман.

- Жамоада бош мураббий штати жорий этиладими?
- Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
31 июл 00:57:51
Комил Сурхон
Комил Сурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сурхонга тош отиш керак эмас дустларим, Сурхондан хакикий жон куяр фатболчилар ака ука Дурмоновлар, Бозоровлар, В.Келдиев, Б.Аннаматов, М.Кабаев, И.Шомуродов колаверса узбек миллатини обрусини жахонга танитаётган Э.Шомуродовлар чиккан. Сурхонни бир канча уйинчилари, бошка вилоятнинг командаларини шарафини химоя килиб юрибти. Сурхоннинг пешонасига футболни тушунмайдиган, спортни кадрига етмайдиган Тура Боболов деган бир ахмок вилоят хокими бор. Хамма томонни расво килди бу ахмок хоким. Кани эди Эркин Окбутаевич Турдимовдек вилоят хокими булса.
Элдор Шомуродов хам прожектори йук коронгу стадионларда футбол уйнаб, туп тепиб катта булган. Бугун кимсан Италияда Рома хужумчиси, кимсан Жозе Моурино шогирди. Олга узбек углони, олга Сурхон углони. Ха эркак эркак. Жирт Холмурод.
+1   
30 июл 22:42:16
nerazzuri
Сенлар аввал прожекторни тугирлаб куйларинг , кейин шундай бош мураббий олиб келингларки келаси мавсум яна супер лигага олиб чика олсин...
   
31 июл 09:09:31
"Чегарачи"
4-5 назорат уйинлари утказди "Сурхон", "Машъал" 1 та, натижа кани? "Сурхон" им охирги уринни катта фарк билан хеч кимга бермайди энди.
   
31 июл 08:32:36
Xolid Nurmanov
Ҳисобда орқада бўлишимизга қарамасдан тенглаштириб олдик. Шундан сўнг йигитлар ҳиссиётларга берилиб олдинга ғалаба учун чиқишди. Натижада рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юбордик. КИМ БУ ЯНА. БИТТА АВТОБУСМИ. ЖОНГА ТЕГДИ МАШЪАЛДАН ЕНГИЛГАН ЖАМОА МУРАББИЙИДАН НИМАНИ КУТСАК БУЛАДИ.
   
31 июл 00:47:21
Комил Сурхон
Сурхонга тош отиш керак эмас дустларим, Сурхондан хакикий жон куяр фатболчилар ака ука Дурмоновлар, Бозоровлар, В.Келдиев, Б.Аннаматов, М.Кабаев, И.Шомуродов колаверса узбек миллатини обрусини жахонга танитаётган Э.Шомуродовлар чиккан. Сурхонни бир канча уйинчилари, бошка вилоятнинг командаларини шарафини химоя килиб юрибти. Сурхоннинг пешонасига футболни тушунмайдиган, спортни кадрига етмайдиган Тура Боболов деган бир ахмок вилоят хокими бор. Хамма томонни расво килди бу ахмок хоким. Кани эди Эркин Окбутаевич Турдимовдек вилоят хокими булса.
   
30 июл 22:48:56
rostgoy
Сурхон утган йили яхши таркиб Билан шу йулда эди. Хозир хам. Шу 2йилдан бери Бир хил сценария. Нимага экан. Таркиб емонмас.
   
30 июл 22:47:28
UZB-Абу-Даби
Қайдан топади булар мураббийларни
   
30 июл 22:44:08
Бахтийор Ашуров
Бош мураббий масаласини кўришга не хожат.Эски ҳаммом-эски тос!
-1   
31 июл 07:56:27
Mirali Hcerali
Эшитдикда сурхон вадим абрамов келармиш
-1   
30 июл 22:39:43
Temurxonxoja
O'zbekiston terma jamoasi degan jamoa bolarmidi bir paytlar
-1   
30 июл 22:38:34
Temurxonxoja
O'zbekiston terma jamoasi degan jamoa bolarmidi bir paytlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика