UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  2 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  44 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3

Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади? Янгиликлар

Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал терма жамоасига қарши ўйнайди.

2026 йил навбатдаги Аёллар Осиё Кубоги бўлиб ўтади ва 1-21 март кунлари Австралияда ўтказилади. Ҳозир мана шу мусобақа учун саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Аёллар Осиё Кубогида 12та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳозирги пайтга келиб қитъа биринчилигида иштирок этадиган 6та жамоа номи маълум. Булар - мезбон Австралия ва шу билан бирга 2022 йилги Аёллар Осиё Кубогининг совриндорлари - чемпион Хитой, иккинчи ўрин соҳиби Жанубий Корея ва учинчи ўрин эгаси Япония.



Бешинчи жамоа кимлиги 2 июль куни аниқ бўлди. Саралашнинг "C" гуруҳи якунларига кўра, Бангладеш аёллар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатига йўл олди. Бугун эса олтинчи жамоани ҳам билиб олдик: саралашнинг "G" гуруҳида пешқадам бўлган Филиппин аёллар термаси Осиё Кубоги-2026 иштирокчисига айланди.

Бугун шунингдек, яна 5та омадли жамоа маълум бўлади. Бугунги ўйинлардан сўнг Вьетнам/Гуам, Ҳиндистон/Таиланд, Хитой Тайпейи/Индонезия, КХДР/Малайзия ҳамда Ўзбекистон/Непал жуфтликларидан бири Осиё чемпионатига йўл олади. Шундай қилиб иштирокчилар сони 11тага етади. Сўнгги 12-жамоа эса "A" гуруҳидаги баҳслар якунига етгач маълум бўлади. Маълумот учун, бу гуруҳда саралаш ўйинлари 7-19 июль оралиғида Иорданияда ўтказилади ва катта эҳтимол билан Эрон ёки Иордания аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. 

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун муҳим кун. Чунки биз саралашнинг охирги кунида асосий рақиб билан ўйнаймиз. Ҳашаматли "Бунёдкор" стадионида соат 20:30дан бошлаб Ўзбекистон - Непал учрашуви старт олади.

Айни пайт турнир жадвалида иккита ўйиндан кейин 6 очко тўплаб биринчи ўринда турибмиз. Бизда тўплар нисбати 17-0. Қизиғи шундаки, бугунги рақибимиз Непал терма жамоаси ҳисобида ҳам 6 очко бор ва уларда ҳам тўплар нисбати 17-0. Биз Шри Ланкага 10та, Лаосга 7та гол урдик. Непал қизлари эса Лаосга 9та, Шри Ланкага 8та гол урди.



Хуллас, сўнгги тур олдидан бир хил кўрсаткичга эгамиз: ҳам очколар, ҳам тўплар нисбати бўйича. Бу дегани бугунги баҳсда ким ғалаба қозонса, Аёллар Осиё Кубогининг навбатдаги иштирокчиси бўлади. Шу пайтгача Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 5 марта иштирок этган: 1995, 1997, 1999, 2001 ва 2003 йилларда. Непал ҳисобида эса учта иштирок бор: 1986, 1989, 1999.

Бугунги рақиб кучлими? Ҳа, ўзига яраша кучли. Аммо бизнинг қизларимиз ҳам бўш эмас. Ҳар ҳолда аёллар терма жамоамиз йил бошидан бери бир нечта ўйинларда майдонга тушиб, анча тажриба тўплади. Бугун эса мана шу тажрибани кўрсатиш вақти келди. Бугун бизга фақат ғалаба керак. 

Агар учрашув дуранг натижа билан якун топса, унда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади. Пенальти бу - лотерея эканини ҳисобга олсак, ўз имкониятимизни асло шансга қолдирмаган маъқул. Ўйиннинг асосий вақтида рақибни мағлуб этсак бўлди, Осиё Кубоги эшиклари тарихда илк бор Ўзбекистон учун очилади. 

Шундай экан, терма жамоамизга фақат омад тилаб қоламиз. 


Х.Холиқов.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
05 июл 20:27:42
Низом
Тўғри мен аёллар футболига шу кунга қадар умуман қизимаганман, лекин энди шанс пайдо бўлибди деб бир нарсага эътибор бердим: "Ўйиннинг асосий вақтида рақибни мағлуб этсак бўлди, Осиё Кубоги эшиклари тарихда илк бор Ўзбекистон учун очилади" деб ёзилган, лекин сал тепароқда "Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 5 марта иштирок этган" деб ёзилган. Осиё чемпионати ва Осиё кубоги бошқа-бошқа мусобақами ?
   
05 июл 20:56:05
Азим Исмаилов
Низом фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри мен аёллар футболига шу кунга қадар умуман қизимаганман, лекин энди шанс пайдо бўлибди деб бир нарсага эътибор бердим: "Ўйиннинг асосий вақтида рақибни мағлуб этсак бўлди, Осиё Кубоги эшиклари тарихда илк бор Ўзбекистон учун очилади" деб ёзилган, лекин сал тепароқда "Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 5 марта иштирок этган" деб ёзилган. Осиё чемпионати ва Осиё кубоги бошқа-бошқа мусобақами ?
Тарихда илк бор сузлари ортикча
   
05 июл 20:14:18
Рома
Эркакларнинг байрами булади.Нима булади эмиш?)))
   
05 июл 20:00:26
NEWS 24
Endi xisob kitob ayollarga qoldimi mayli uyimizda ekanmiz InshaAlloh yutamiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика