UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  2 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194

Суперлиганинг энг яхши дарвозабони — Элдорбек Суюнов Янгиликлар

Суперлиганинг энг яхши дарвозабони — Элдорбек Суюнов

"Championat.asia" талқини бўйича "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов Суперлига 1-босқичининг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Икки даврадан иборат бўлган чемпионатнинг дастлабки босқичи якунланди. Ўтказилган 22 тур давомида барқарор ўйнаган футболчилар орасидан энг яхшилар танлаб олинди. Журналистлар ўртасида ташкил қилинган сўровномада "Энг яхши футболчи", "Энг яхши мураббий" ва "Энг яхши дарвозабон" номинациялари ғолиблари аниқланди.

Суперлиганинг 1-босқичи якунларига кўра, чемпионат ўйинларини мунтазам кузатиб ҳамда ёритиб борган "Championat.asia" ва "Sport" канали журналистлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қиламиз.

Ўтказилган сўровномага кўра, "Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов 53 балл тўплаган ҳолда катта устунлик билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса "Қўқон-1912" кипери Ўткир Юсуповга (32 балл) насиб этди. "Навбаҳор" дарвозабони Ботирали Эргашев эса 26 балл тўплаган ҳолда учинчи поғонанини банд этди. Номзодлар орасида бўлган "Насаф" посбони Санжар Қувватов эса 7 балл тўплаган ҳолда тўртинчи бўлди. Номзодлар қаторида бўлган "Қизилқум" кипери Евгений Черемисинни эса ҳеч бир журналист "учталик"ка киритмади.


Ким кимга овоз берди?


журналист

1-ўрин

2-ўрин

3-ўрин

1

Нарзулла Сайдуллаев

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Санжар Қувватов

2

Толибжон Қосимов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

3

Хайрулла Холиқов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Санжар Қувватов

4

Шаҳбоз Беғамов

Элдорбек Суюнов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

5

Элдор Мустафоев

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

6

Хайрулла Ҳамидов

Ботирали Эргашев
Элдорбек Суюнов
Ўткир Юсупов

7

Фарруҳ Расулов

Ўткир Юсупов

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

8

Мурод Ризаев

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

9

Жамолиддин Бобожонов

Ўткир Юсупов

Ботирали Эргашев

Элдорбек Суюнов

10

Абдулла Нўрмонов

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

Ўткир Юсупов

11

Дилшодбек Тўхтабеков

Элдорбек Суюнов

Ботирали Эргашев

-

12

Мадина Аметова

Элдорбек Суюнов

Санжар Қувватов

Ўткир Юсупов


P.S. Биринчи ўрин - 5 балл, иккинчи ўрин - 3 балл, учинчи ўрин - 2 баллдан ҳисобланади.

Энг яхши дарвозабон лауреати учун номзодларнинг Суперлигадаги статистикаси:

1. Элдорбек Суюнов ("Пахтакор") — 22 учрашув, (-12), 11 қуруқ ўйин, 36 сейв, 1 ассист

2. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912") — 22 учрашув, (-20), 6 қуруқ ўйин, 44 сейв

3. Ботирали Эргашев ("Навбаҳор") — 12 учрашув, (-8), 7 қуруқ ўйин, 22 сейв

4. Санжар Қувватов ("Насаф") — 19 учрашув, (-20), 8 қуруқ ўйин, 31 сейв

5. Евгений Черемисин ("Қизилқум") — 16 учрашув, (-18), 7 қуруқ ўйин, 28 сейв

Энг яхши дарвозабон деб топилган Элдорбек Суюнов "PFLMANAGER.UZ"да дарвозабонлар орасида энг кўп очко (99) тўплаган кипер бўлди. "PFLMANAGER.UZ"нинг умумий жадвалида эса фақатгина ҳужумкор вингер Тиаго Безерра ундан кўпроқ очко тўплади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика