UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  2 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор" Янгиликлар

Суперлиганинг 2022 йилги энг яхши ассистенти: "Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор"

"Қизилқум"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Александар Станиславлевич жорий мавсумда жамоадошларининг 12та голига ҳамуаллифлик қилди.

Бу эса жорий мавсумда Суперлигадаги ассистентлар бўйича энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилди. Мавсум давомида яхши таассурот қолдирган Станиславлевич чемпионат қандай ўтгани ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

- Александар бу йил сиз учун Ўзбекистон чемпионатидаги дебют бўлди. "Қизилқум" таркибида илк бор тўп тепдингиз. Хўш, мавсум ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз? Қайси режалар ўхшади, нималар қолиб кетди?

- Ортда қолган мавсумда эсда қоларли хотиралар қолди. 6та гол ва 12та голли узатма билан муваффақиятли натижага эришдим. Дебют учун ёмон эмас, деб ўйлайман. Лекин биз кўпроғига лойиқ эдик. 

- 5-ўрин жамоанинг жорий йилги ҳаракатларига мос бўлдими?

- Ортда қолган мавсумга назар ташласам, кучли учликка кира олмаганимдан афсусдаман. Чунки бизда юз фоизли сифатли ўйинимиз бор эди. 

- Аммо охирги турларда жамоа футболчиларида кайфият кўрмадик. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувда...

- Ҳозир бўлиб ўтган ишлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Клуб янада яхшиланиши учун ишлаши керак. Уларга энг яхши тилакларимни билдираман. 

- Кейинги мавсумда яна қайси жиҳатлар, камчиликлар бартараф этилишини истардингиз?

- Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор. Мен ўз ишимни қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиламан. Бу - футбол. 

- Бу йилги шахсий кўрсаткичларингиз ҳақида...

- Ўзбекистондаги илк мавсумимда энг яхши ассистент бўлганимдан хурсандман. Бир нарсани айтишим керакки, мен Тимурдек ажойиб ва юқори даражадаги кучли ҳужумчи билан ўйнадим. Бундан шодман. 

- Ўз позициянгиздаги энг яхши футболчини айта оласизми?

- Бу - мен. 

- Кейинги режаларингиз қандай? Сизни 2023 йилда қайси жамоада кўрамиз?

- Ҳозирги режам оилам даврасида бўлиш ва футбол ҳақида ўйламаслик. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика