

Бу эса жорий мавсумда Суперлигадаги ассистентлар бўйича энг яхши кўрсаткич сифатида қайд этилди. Мавсум давомида яхши таассурот қолдирган Станиславлевич чемпионат қандай ўтгани ва кейинги режалари билан ўртоқлашди.
- Александар бу йил сиз учун Ўзбекистон чемпионатидаги дебют бўлди. "Қизилқум" таркибида илк бор тўп тепдингиз. Хўш, мавсум ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз? Қайси режалар ўхшади, нималар қолиб кетди?
- Ортда қолган мавсумда эсда қоларли хотиралар қолди. 6та гол ва 12та голли узатма билан муваффақиятли натижага эришдим. Дебют учун ёмон эмас, деб ўйлайман. Лекин биз кўпроғига лойиқ эдик.
- 5-ўрин жамоанинг жорий йилги ҳаракатларига мос бўлдими?
- Ортда қолган мавсумга назар ташласам, кучли учликка кира олмаганимдан афсусдаман. Чунки бизда юз фоизли сифатли ўйинимиз бор эди.

- Аммо охирги турларда жамоа футболчиларида кайфият кўрмадик. Айниқса "Пахтакор" билан учрашувда...
- Ҳозир бўлиб ўтган ишлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Клуб янада яхшиланиши учун ишлаши керак. Уларга энг яхши тилакларимни билдираман.
- Кейинги мавсумда яна қайси жиҳатлар, камчиликлар бартараф этилишини истардингиз?
- Ўзбек футболининг тепасида нима қилишни яхшироқ биладиганлар бор. Мен ўз ишимни қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиламан. Бу - футбол.
- Бу йилги шахсий кўрсаткичларингиз ҳақида...
- Ўзбекистондаги илк мавсумимда энг яхши ассистент бўлганимдан хурсандман. Бир нарсани айтишим керакки, мен Тимурдек ажойиб ва юқори даражадаги кучли ҳужумчи билан ўйнадим. Бундан шодман.

- Ўз позициянгиздаги энг яхши футболчини айта оласизми?
- Бу - мен.
- Кейинги режаларингиз қандай? Сизни 2023 йилда қайси жамоада кўрамиз?
- Ҳозирги режам оилам даврасида бўлиш ва футбол ҳақида ўйламаслик. Ҳаммасини вақт кўрсатади.



