UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  0 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  2 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31

Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик" Янгиликлар

Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"

Футболда рақобат деган яхши тушунча бор. У бўлмас экан қайсидир жараёнда пасайиш кузатилади.

Рақобатсиз муҳитдаги футболчида ўзидан қониқиш ҳисси пайдо бўлади. "Бунёдкор" жамоасида биринчи даврада бир қатор чизиқларда бу кўзга ташланмади. Клуб эса ёзги трансферлар вақтида ўз-ўзидан таркибни кучайтиришга киришди. Мавсумни "Қизилқум"да бошлаган Шаҳбоз Жўрабеков энди "қалдирғоч"га айланди. Хўш, у янги жамоаси ҳақида нималар деди?

- Аввало, эътибор бериб суҳбатга таклиф қилганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Мавсумни кўтаринки кайфиятда бошладим. "Қизилқум"даги йигитлар бегона эмаслиги учун мослашиш жараёни осон кечди. Тезда киришиб кетдим. Чемпионатнинг дастлабки қисми томошабоб ўйинларга бой ўтди дея оламан. Тўғри, стартни ғалабалар билан бошладик. Кейинчалик хато ва камчиликлар юзага чиқишни бошлади, қолган жамоалар ҳам формага кириб олди. Бизда эса кетма-кет ғалабасиз сериялар бошланди. Шу омиллар биз кутган ўрнимизга чиқишимизда путур етказди. Агарда 100 баллик тизмда олсак мен 60 баллга баҳолаган бўлардим. 

- "Қизилқум" жамоасида тўп тепишни бошлаганимда олдимга юқори мақсадларни қўйган эдим. Навоийда тўп тепиш охиригача насиб қилмаган экан. Жамоадан кетишимга асосий сабаб раҳбарият томонидан бўлди. Таркибни кучайтиришлигини айтишди. "Динамо" билан ўйиндан сўнг раҳбарият қарор қабул қилган экан. Жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Қаердадир хатога йўл қўйдим. Самарқанд жамоаси билан ўйинда пенальти олиб келдим ва ёмон ҳаракат қилдим. Бу ҳам бир сабаб бўлган. Биринчи давра якунида бир жамоадан таклиф олдим. Уларга ишониб "Қизилқум" билан хайрлашдим. Якунда жамоасиз қолиб кетишим ҳам мумкин эди. Бундан афсусланмайман. Шу ўринда клуб раҳбариятига, жамоадаги мураббийлар, футболчиларга омад тилайман. "Қизилқум"да тўп тепганимдан хурсандман. 

- Ҳа, иккинчи даврани "Бунёдкор"да давом эттираман. Клубдан Бобур ака Зуҳриддинов қўнғироқ қилдилар. Раҳбарият, бош мураббий билан гаплашдик. Бобур ака билан 2018 йил "Сўғдиёна"да қисқа вақт бирга ишлаганмиз. Мурод Алиев ва Ислом Иномов билан барчасини келишиб олдик. Қолаверса, таклиф бўлган заҳоти отамдан маслаҳат олдим. Бундай жамоанинг жон сақлаш учун курашаётгани ҳайратланарли. Футбол шуниси билан қизиқ. Клубнинг ҳозирги ҳолати қарор қабул қилишимга таъсир қилгани йўқ. "Бунёдкор"га келаётганда юқорида айтганимдек отам, Улуғбек Бакаев ўз тавсияларини берди. "Бунёдкор"нинг олдига қўйган мақсадлари қизиқ туюлди. Иккинчи даврада жамоани қутқаришга ва юқори ўринларга чиқишида ёрдам беришга тайёрман. 

- "Навбаҳор"нинг кучли таркибга эга бўла туриб кўп очко йўқотгани кутилмаган ҳолатдек таассурот қолдирди. "Сўғдиёна","Андижон", "Сурхон" етакчилар билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Суперлигада яққол фаворит ёки аутсайдер йўқ. Мавсумнинг қолган қисми ҳам шиддатли ўтишига шубҳа қилмайман. ЎзПФЛ ҳам бу борада кўп ишларни амалга оширмоқда.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика