Суперлиганинг 2006 йилги тўпурари: "Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ"
30 дек 2023 11:30
Янгиликлар
Суперлиганинг 2006 йилги тўпурари: "Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ"
"Биринчи навбатда терма жамоамиздан ёрқин ўйин кутмоқдаман. Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Чунки футболда олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳозирда Осиёнинг кўплаб жамоалари кучаймоқда. Мен миллий терма жамоамизнинг ҳеч бўлмаганда ярим финалда кўришни истардим. Мусобақада осон ўйинлар бўлмайди.
Муаммо жиддий. Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ. Буни Суперлига тўпурарлари статистикаси тасдиқлайди. Фақат Остон Ўрунов бундан мустасно. Терма жамоага келсак, бизда яхши ҳужум чизиғи бор. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Техник жиҳатдан сараланган футболчилар ўрин олган. Мантиқан олиб қаралганда Шомуродовнинг ўрнида Сергеев ўйнаши тўғрироқ бўлади. Игорь ҳозир яхши ҳолатда ва мунтазам равишда гол урмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам мусобақада порлаши мумкин. Унда гол уриш инстинкти яхши ривожланган",- дейди Павел Соломин.
Батафсил интервьюни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин → ИНТЕРВЬЮ
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар