UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  0 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  18 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда? Янгиликлар

Суперлига. Янги "коач"ларнинг ўзаро рақобатида ким олдинда кетмоқда?

Бу мавсум Суперлиганинг 5та жамоасида мураббийлар ўзгарди. Янги бош мураббийлар тайинланди.

 Хўш, улар ўз "бригада"лари билан қандай натижа қайд этишмоқда? Ўзаро рақобатда ким олдинда кетяпти? Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. 


Мурод Отажонов - "Бунёдкор"

Ушбу мураббийни "қалдирғочлар" учун жуда ҳам янги дейиш ноўрин. Чунки Мурод Отажонов узоқ йиллардан бери клуб академиясида, фарм жамоаси ва мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Бу йилдан бошлаб эса асосий таркибга йўл бошчилик қиляпти. Суперлиганинг 3та турида "Бунёдкор" юз фоизлик натижа билан "Нефтчи"дан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. Мурод Отажоновдаги улкан тажриба олдиндаги баҳсларда ҳам асқотишига шубҳамиз йўқ. 

"Сурхон" - Сергей Арсланов

Аслида жамоани Сергей Токов бошқараётган бўлсада, матбуот анжуманлари, ҳужжатларда, захира ўриндиғида Сергей Арсланов бош мураббий. Ундан аввал қишда Рауф Инилеев бош мураббий бўлиши кутилган, хориж йиғинида Рауф Талгатович ҳам қатнашганди. Бироқ лицензия билан боғлиқ муаммолар бунга йўл қўймади. Шундай экан Арслановни термизликларнинг устози сифатида кўрсатишимиз ўринли бўлади, деб ўйлайман. Ушбу мутахассис 3та турда барча натижаларни қайд этишга улгурди. Биттадан ғалаба мағлубият ва дуранг билан жамоа 7 ўринда кетмоқда. 

Асрор Алиқулов - "Қизилқум"

Бунга қадар мураббий сифатида Про лигада "Машъал", "Шўртан" жамоаларида ишлаган Асрор Алиқулов учун "Қизилқум"даги фаолият Суперлигадаги дебют ҳисобланади. Навоийда таркиб деярли 60-70 фоизга ўзгарди. Катта номлар билан хайрлашилди. Алиқулов эндиликда қўл остидаги камтарин таркиб билан нимадир кўрсатишга уриниб кўради. Жамоа мавсумни Наманганда "Навбаҳор"га қарши бошлади ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи турда ўз майдонида "Бухоро"ни енгди. Учинчи турда Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди. Айни пайтда 10 ўринни эгаллаб турибди. Бу албатта якун эмас. 

"Андижон" - Александр Хомяков

Виктор Кумиков билан Про лигада ғолиб чиққан "бургутлар" Суперлига учун узоққа боришмади ва собиқ мураббийи Александр Хомяковга ишонч билдиришга қарор қилди. 2019 йил қийин паллада қабул қилиб олиб якунда элитада олиб қолган мутахассис кейинги йилларда "Бухоро", "Машъал"ни бошқарди. Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. Олдинда эса уларни осон бўлмаган тақвим кутяпти. "Андижон" 1та ғалаба, 2та мағлубият билан 11 ўринда кетмоқда. Хомяковнинг иккинчи уриниши қандай тугайди, буни мавсум якунида билиб оламиз. 

Ёрқин Назаров - "Сўғдиёна"

Ўтган мавсум якунига икки тур қолганда "Сўғдиёна" раҳбарияти мураббийни ўзгартирди. Афтидан бу ҳеч нарсани ўзгартирмагандек таассурот қолдиряпти. 3та тур ўтдики, жиззахликлар ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Балки вақт керакдир. Аммо вақт ўтгани сари йўқотилаётган очколар сўнгги йилларда кўтарилган обрўни тушириб юбориши ҳеч гапмас. Узун-қулоқ гапларга қараганда, "Навбаҳор" билан баҳс Ёрқин Назаров учун сўнгги имконият. "Сўғдиёна" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган сўнгги ўринда бормоқда. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика