Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"

Iskandarov Abdulaziz
18 окт 2025, 15:05
Суперлиганинг 25-турига келиб "Хоразм"нинг 8 та ўйинлик ғалабасиз серияси якунланган бўлса, "Сурхон"да вазият аксинча.

Жамоа кеча Жиззахда "Сўғдиёна"га 3 очко улашди. Термиз клуби чемпионатда кетма-кет 7 та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Февзи Давлетов шогирдлари охирги маротаба 18-турда ўз майдонида "Бунёдкор" устидан зафар қучган эди. 


19-тур. "Қўқон-1912" - "Сурхон" 2:0

20-тур. "Сурхон" - "Насаф" 1:2

21-тур. "Навбаҳор" - "Сурхон" 0:0

22-тур. "Сурхон" - "Машъал" 0:0

23-тур. "Пахтакор" - "Сурхон" 1:0

24-тур. "Сурхон" - "Динамо" 0:2

25-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:1

"Учар тулпорлар" айни пайтда турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Улар кейинги турни 27 октябрь куни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›