UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  1 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  10 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5

Суперлига. "Қўқон-1912" кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди

Теглар :  Қўқон-1912
Суперлиганинг иккинчи босқичи "Қўқон-1912" учун омадсиз ўтмоқда.

Жамоа шу пайтгача тўртта ўйинда майдонга тушган бўлса, бирортасида ғалаба қозона олмади. Қўқонликлар "Насаф"га қарши иккинчи босқични дуранг билан бошлашганди, шундан сўнг қаторасига уч ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришди.

Айтиш мумкинки, кетма-кет 3та беллашувда мағлуб бўлиш "Қўқон-1912" учун бу йил ҳисобидан биринчи марта рўй берди. Жамоа бунгача икки бор кетма-кет иккита беллашувда ютқазиб қўйганди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари охирги уч учрашувда "Қизилқум", АГМК ва "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб бориб мағлубиятни қайд этишди.

Қолаверса, жамоа мана шу уч ўйинда фақат битта гол урди. Сафардаги охирги иккита баҳсда эса бир хил 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. "Қўқон-1912" навбатдаги тур баҳсини ўз майдонида "Нефтчи"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика