UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   6 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Суперлига. "Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Фарғоналиклар қаторасига тўртинчи учрашувда ғалаба қозона олмаяпти Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Фарғоналиклар қаторасига тўртинчи учрашувда ғалаба қозона олмаяпти

Суперлиганинг 14-тур қолдирилган учрашувидан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Суперлига, 14-тур 

"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 0:3

Гол: 22 - Олег Зотеев (Владимир Йовович), 66 - Владимир Йовович (Люпче Дориев), 86 - Сардорбек Ҳошимов

20.08.2024. 19:30

"Истиқлол" стадиони, Фарғона

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зиёдулло Абдураҳмонов, Анвар Маражабов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Александр Сидоров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Сигер, 21.Муҳсин Убайдуллаев ( 28.Беҳруз Облакулов, 72), 70.Аббос Ғуломов, 55.Манучеҳр Сафаров ( 66.Дониёр Валиев,  65), 30.Қувондиқ Рўзиев, 8.Сардор Абдураимов (77.Билолхон Тошмирзаев, 46), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 10.Шохруз Норхонов (99.Эффионг Нсунгуси, 46), 22.Азиз Амонов ( 3.Жалолиддин Жумабоев, 88)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 16.Асрор Кенжаев,14.Хуршид Мухторов,33.Шоҳруҳ Ёқубжонов,

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Сардор Қулматов (22.Алексей Носко, 83), 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Ахадов, 6.Алишер Салимов (17.Самандар Синдаров, 70), 8.Владимир Йовович (68.Сардорбек Ҳошимов, 83), 14.Люпче Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов, 32.Нодиржон Сойибов (23.Сухроб Иззатов, 70), 33.Олег Зотеев, 99.Умидбек Султонов (28.Станислав Андреев, 60)

Захира: 1.Шохрух Исоқов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 11.Зоран Петрович, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

Огоҳлантириш: 18 - Нодиржон Сойибов, 46 - Алишер Салимов, 73 - Беҳруз Облакулов, 77 - Станислав Андреев, 82 - Жавоҳир Қаҳрамонов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

88. Ўзгариш: Амоновнинг ўрнига Жумабоев майдонга тушди

87. Фарғоналиклар бугун ўзларига ўхшашмаяпти. Меҳмонларнинг яна бир ҳужуми жуда хавфли чиқди

86. ГОООЛ. Ҳозиргина майдонга тушган Ҳошимов ҳисобни йириклаштирмоқда

83. Қулматовнинг ўрнига Носко тушди, Владимир Йововичнинг ўрнига эса Ҳошимов тушди

82. Яна сариқ карточка. Бу сафар Қаҳрамонов огоҳлантирилди

77. Огоҳлантириш: Андреев ҳам огоҳлантирилди

73. Муҳаммадюсуф Собировдан навбатдаги сейв. Яна бир бор Эффионгнинг зарбасини қайтарди. Қайтган тўпга зарба бериш учун Облақулов ҳаракат қилиб кўрди ва дарвозабонга нисбатдан жуда қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди

72. Ўзгариш: Убайдуллаевнинг ўрнига Облақулов майдонга тушди

70. Ўзгаришлар: Иззатов ва Синдаров майдонга тушди, улар Сойибов ва Салимовни алиштиришди

66. ГОООЛ. Рўзиев ўз жарима майдончасида рақибни алдашга ҳаракат қилди, бироқ рақиб футболчилари тўпни олиб қўйди ва Владимир Йовович рақиб дарвозасига зарба йўллади, бу зарба олдида Эргашев ожиз қолди

65. Ўзгариш: Валиев Сафаровнинг ўрнига майдонга тушди

63. Собировдан навбатдаги сейв. Ёш дарвозабон яна бир бор Нсунгусининг зарбасини қайтармоқда

60. Ўзгариш: Султонов майдони тарк этди, унинг ўрнига Андреев тушди

57. Тошмирзаевнинг узоқдан йўллаган хавфли зарбаси ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди. Иккинчи бўлимда мезбонлар анча жонланишди

54. Қаҳрамонов Эффионг Нсунгусининг дарвозабон билан бирга бир чиқариб юборди. Ҳужумчининг зарбасини меҳмонларнинг ёш дарвозабони ажойиб тарзда қайтарди

50. Тошмирзаевнинг зарбаси ҳимоячига тегди ва аста секинлик билан дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

47. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

46. Огоҳлантириш: Салимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

46. Ўзгаришлар: Сардор Абдураимов ва Шоҳруз Норхонов ўрнига Билолхон Тошмирзаев ва Эффионг Нсунгуси майдонга чиқади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

45. Мезбонлар биринчи бўлим сўнггида хавфли ҳужум ташкил қилишди, бироқ яна жиззахликлар ҳимояси ўз ўрнида

38. Учрашув анча сокинлашди. Тўп асосан марказда бўлмоқда

30. Султоновнинг зарбаси ҳимоячига тегмоқда. Меҳмонларда навбатдаги бурчак зарбаси. Устунлик жиззахликларда

24. Голдан руҳланган меҳмонлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилди. Бу сафар Эргашевдан супер сейв

22. ГОООЛ. Меҳмонлар ҳисобни очишди. Гол муаллифи Зотеев. "Нефтчи" ҳимоячиси тўпни қайтариши мумкин эди, бироқ майдон сифатсизлиги бунга имкон бермади

18. Огоҳлантириш: Нодиржон Сойибов огоҳлантирилди

16. Мезбонлар ҳам ҳужум ташкил қилишни бошлади. Сафаровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Собиров қийинчилик билан қайтарди

10. Ҳозирча меҳмонлар анча яхши ҳаракат қилмоқда. Яна бир ҳужум хавфли бўлди, бироқ рақиб ҳимояси ҳам яхши ҳаракат қилди

4. Бурчакдан узатилган тўпни Мустафоқулов боши билан зарба йўллади, зарбага аниқлик етишмади

3. Владимир Йововичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика