UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  2 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  1 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  17 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  14 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

Суперлига. "Металлург" Бекободда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" Бекободда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

 


Металлург

Станислав Андреев - 19', Зоҳид Абдуллаев - 35', Зоҳид Абдуллаев - 38', Баҳром Абдураҳимов - 90'

Суперлига. 4-тур

12/04/2019, 18:15

1
:
4
Тугади

Қизилқум

Миржалол Қосимов - 25'

45'
90'
19'  Станислав Андреев
35'  Зоҳид Абдуллаев
35'  Сергей Тумасян
38'  Зоҳид Абдуллаев
38'  Музаффар Музаффаров
46'  Акбар Исматуллаев (Сухроб Нуруллоев)
48'  Сухроб Нуруллоев
74'  Дониёр Усмонов (Исломбек Исоқжонов)
90'  Баҳром Абдураҳимов
90'  Зоҳид Абдуллаев (Иброҳим Йўлдошев)
25'  Миржалол Қосимов
25'  Медина Смит
57'  Салим Мустафоев
76'  Элгужа Григалашвили (Мурод Бобожонов)

Суперлига, 4-тур
"Металлург" - "Қизилқум" 4:1
12 апрель 2019. Бекобод. "Металлург" стадиони. 6920 томошабин
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Тимур Гайнуллин, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Станислав Андреев 19 пенальти, - 1:0. Миржалол Қосимов 24, - 1:1 (Медина Смит). Зоҳид Абдуллаев 35, - 2:1 (Сергей Тумасян). Зоҳид Абдуллаев 38, - 3:1. Баҳром Абдураҳимов 90+2, - 4:1.

"Металлург": 1.Зафар Сафоев, 5.Аббос Отахонов, 11.Баҳром Абдураҳимов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Дониёр Усмонов (10.Исломбек Исоқжонов, 74), 21.Камолиддин Тожиев, 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев (7.Суҳроб Нуруллоев, 46), 70.Сергей Тумасян.
Захира: 35.Акмал Турсунбоев, 6.Иброҳим Йўлдошев, 30.Андрей Шипилов 77.Муҳаммад Исаев, 14.Аброр Тошқўзиев, 20.Худойшукур Сатторов, 85.Баҳодир Пардаев.

"Қизилқум": 1.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 10.Алишер Саноев (36.Хуршиджон Олимов, 46), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Миржалол Қосимов (44.Мақсуд Каримов, 57), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили (7.Муродбек Бобожонов, 76), 99.Медина Смит.
Захира: 22.Артём Макосин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 97.Суҳробжон Ярашев.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев 48, Салим Мустафоев 58,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. ЎЙИН ТУГАДИ, "Металлург" - "Қизилқум" 4:1

90+2. Ўзгариш. "Металлург". Зоҳид Абдуллаев ўрнига Иброҳим Йўлдошев тушди

90+2. ГОООООООООООЛ! БАҲРОМ АБДУРАҲИМОВ 4:1. Жарима майдони ичига кириб борган ярим ҳимоячи ҳисобни йириклаштирди

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

80. ЗАРБА! Суҳроб Нуруллоевнинг кучли зарбаси, Черемисин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

78. Учрашувни стадиондан бевосита 6920 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

76. Ўзгариш. "Қизилқум". Элгужа Григалашвили ўрнига Мурод Бобожонов тушди

75.  Ўзгариш. "Металлург". Дониёр Усмонов ўрнига майдонга Исломбек Исоқжонов тушди.

68. Ўйин темпи анчагина тушиб кетди. Мезбонлар ҳисобдан келиб чиқиб эркин ўйнашмоқда

58. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Салим Мустафоев

57. Ўзгариш. "Қизилқум". Миржалол Қосимов ўрнига Мақсуд Каримов майдонга тушди

48. Огоҳлантириш. "Металлург". Суҳроб Нуруллоев

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Металлург". Акбар Исматуллаев ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Алишер Саноев ўрнига Хуршид Олимов тушди


45+1. Биринчи тайм тугади

38. ГОООООООООООООЛ! ЗОҲИД АБДУЛЛАЕВ 3:1. ДУБЛЬ!  Бекободликларнинг тезкор қарши ҳужуми, Музаффаровнинг пасидан сўнг Зоҳид Абдуллаев бирга бир вазиятга чиқиб борди ҳамда Черемисинни доғда қолдирди

35. ГОООООООООООООЛ! ЗОҲИД АБДУЛЛАЕВ 2:1. Баҳром Абдураҳимов - Сергей Тумасян - Зоҳид Абдуллаев комбинацияси дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди.

31. Бекободликларнинг хавфли ҳужуми. Тумасян яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади...

29. Элдор Бойматов жаримадан хавфли зарба берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

25. ГОООООООООООООЛ! МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ! 1:1 Ажойиб гол! Шерали Жўраев ўнг қанотдан Медина Смитга узатди, ҳужумчи эса орқароқдаги шеригига оширди, Миржалол Қосимов жарима майдони чизиғи устидан ўнг оёғи билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!  

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Элгужа Григалашвилининг хавфли рейди ва тўп ошириши, Зафар Сафаев ўрнида

19. ГОООООООООООООЛ! СТАНИСЛАВ АНДРЕЕВ 1:0. Пенальтидан унумли фойдаланди! 


18. ПЕНАЛЬТИ! "Қизилқум" дарвозаси томон. Бош ҳакам бу вазиятда тўп Салим Мустафоевнинг қўлига теккан деб ҳисоблади

11. "Металлург" ярим ҳимояси ҳозирча тўпни назоратида ушлаб тура олмаяпти. Ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевга бирон марта тўп узатиб берилмади.

10. Ташаббус "Қизилқум" футболчиларида

5. Меҳмонларнинг илк хавфли ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди. Аммо Григалашвили рақиб ҳимоячисидан қочиб кета олмади, аниқроғи бекободлик ҳимоячи хавфни бартараф этди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика