UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41"Милан" футболчиси 7-8 ўйнай олмайди  0 10:21Киммих Брозовичнинг "шогирди" ФОТО  2 10:00Ўта ноқулай рақиб Жанубий Корея ҳақида  9 09:49Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди  1 09:38Ўртоқлик учрашуви. Қатар Исландия билан дуранг ўйнади ВИДЕО  5 09:20Мюллер Германия терма жамоаси сафида 100-учрашувини ўтказди  0 09:00Бугун ПРО-лига "Б" гуруҳида мавсумнинг сўнгги тури бўлади  0 08:41Осиё Кубоги-2019. Гуруҳдошимиз кеча Баҳрайнни мағлуб этди  2 08:21УЕФА Миллатлар лигаси. Ярим финалчилар маълум  8 08:00Бугун 15:00. Жанубий Корея - Ўзбекистон  50 07:46ВИДЕО. Германия - Голландия 2:2  5 07:40«CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасида ишлайдиган ҳакамлар рўйхати  0 03:08Германия учун омадсиз ўтган йил  6 02:45"Учар голландлар" сўнгги дақиқаларда "супер камбэкни" амалга оширишди  23 00:05Дания – Ирландия ва бошқа учрашувлар асосий таркиблари билан танишинг!  0

Суперлига легионерлари: Кимлар ишончни оқлаяпти? Янгиликлар

Суперлига легионерлари: Кимлар ишончни оқлаяпти?

ПФЛ янги мавсум олдидан бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Аввало шу пайтгача Ўзбекистон олий лигаси деб келинган мусобақа Суперлигага ўзгартирилиб, жамоалар сони 12тага туширилди.

Биринчи лига эса Про-лига дейила бошланди ва бунда 18та жамоа тўққизтадан икки гуруҳга бўлиниб, Про-лига “А” ва Про-лига “Б” гуруҳларига айлантирилди. Суперлигада легионерларга нисбатан чеклов (лимит) ҳам биттага оширилди. 

Шу пайтгача ОЧЛ регламентига биноан ички чемпионатда ҳам 3+1 тизимига амал қилиб келаётгандик. Аммо бу йилдан легионерлар лимити 4+1 қилиб белгиланди. Хўш, бу ўзгаришларнинг  самараси қандай бўлди? Бу йил келган легионерлар ўз жамоаларига қандай ёрдам беришди ва улар қанчалик кучли? Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз.


Мавсум бошида 35 легионер билан 

Мавсум аввалида Суперлига клублари жами 35 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказган ҳолда курашни бошлашди. Суперлига жамоалари орасида биргина “Сўғдиёна” йил бошида бирорта ҳам хорижликни рўйхатдан ўтказмади. Жамоа фақат маҳаллий ўйинчиларга таянган ҳолда майдонга тушди. Қолган клублар эса бу борада чўнтакка қараб иш тутишди.

Ким нечта легионерни рўйхатдан ўтказганди? Шу ўринда Суперлига клублари қайси ўйинчиларни чемпионат аввалида ПФЛ заявкасига киритганди деган саволга жавоб бериб ўтсак. Қуйида клублар рўйхатдан ўтказган легионерларни келтириб ўтамиз.

“Қизилқум” - 5та. Евгений Черемисин (Россия), Георги Квесиешвили (Грузия), Артур Геворкян (Туркманистон), Элгужа Григалашвили (Грузия), Неманья Йованович (Сербия).

АГМК - 5та. Павел Матяш (Қирғизистон), Владимир Бубанья (Сербия), Владислав Касминин (Беларусь), Йован Жокич (Сербия), Вадим Чемиртан (Молдова).

“Локомотив” - 4та. Кахи Махарадзе (Грузия), Игорь Йелич (Сербия), Нивалдо (Бразилия), Чо Сук Жаэ (Ж.Корея).

“Насаф” - 4та. Игорь Голбан (Россия), Славко Лукич (Сербия), Жаҳонгир Алиев (Тожикистон), Драган Черан (Сербия).

“Пахтакор” - 4та. Марко Симич (Черногория), Ростин Гриффитс (Австралия), Тиаго Безерра (Бразилия), Исмоил Гонсалвеш (Португалия).

“Навбаҳор” - 3та. Томислав Пайович (Сербия), Дарко Станоевич (Сербия), Ненад Иньяц (Сербия).

“Бухоро” - 3та. Марко Клисура (Сербия), Сергей Русецкий (Беларусь), Арслонмурод Амонов (Туркманистон).

“Қўқон-1912” - 3та. Дарко Гожкович (Сербия), Марко Милич (Сербия), Милан Спремо (Сербия).

“Нефтчи” - 2та. Виталий Мирний (Украина), Вячеслав Сушкин (Россия).

“Бунёдкор” - 1та. Филипп Райевац (Сербия).

“Металлург” - 1та. Андрей Шипилов (Россия).


Ким қандай таассурот қолдирди? 

Биз доим бир гапни такрорлаб келамиз, яъни легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши керак. Бу гап ҳеч ким учун янгилик эмас. Суперлиганинг биринчи давраси давом этаётган пайтда “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе билан суҳбатлашганимизда грузиялик мураббий ҳам хорижлик футболчилар маҳаллий ўйинчиларга ҳар томонлама ўрнак бўлиши кераклигини ва яхши ўйин кўрсатиши лозимлигини айтганди. Арвеладзе айтганидек, “Пахтакор”нинг тўрт нафар легионеридан учтаси ўзини кўрсатиб келмоқда. Булар - Марко Симич, Тиаго Безерра ва Исмоил Гонсалвеш. Аммо австралиялик Ростин Гриффитс нимагадир ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади ва натижада клубни тарк этишга мажбур бўлди.

Умуман олганда, бу йил мавсум бошида фақат иккита клуб 4+1 лимитидан тўлиқ фойдаланди: “Қизилқум” ва АГМК. Демак, бу жамоаларда пул бор. “Локомотив”, “Насаф” ва “Пахтакор” тўрттадан легионер билан чекланган бўлса, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Қўқон-1912” жамоалари учтадан хорижликни ўз сафларига қўшиб олишди. “Нефтчи” эса икки нафар легионерни таклиф этди. “Бунёдкор” клубда пул йўқлигидан фақат Филипп Райевацни олишга мажбур бўлди. “Металлург” ҳам битта футболчини қўшиб олди, лекин бу ўйинчи бош мураббий Андрей Шипиловнинг ўғли бўлгани учун жамоани кучайтириш мақсадида таклиф этилган деб бўлмайди. Балки отаси кўз олдимда ўйнаб турсин деган ниятда чақирган бўлиши мумкин.

Албатта, яхши таассурот қолдирган легионерлар ҳам бор. Масалан, “Қизилқум”нинг грузиялик ҳужумчиси Элгужа Григалашвили кўрсатаётган ўйин кўпчиликка манзур келди. Суперлиганинг 13та учташувида майдонга тушиб еттита гол урган ҳужумчи тез орада “Пахтакор”дек клуб эътиборини торта олди.  Аммо Григалашвили ваъдасига мувофиқ мавсумни “Қизилқум”да тугатишга қарор қилди ва шу боис “Пахтакор” унинг ўрнига Драган Черанни таклиф этди. Ўзини кўрсатган легионерлардан Тиаго Безеррани ҳам алоҳида айтиб ўтса бўлади. Бразилиялик футболчи ўз ватандошлари каби тўп билан муомала қилганда “сеҳргар” эмас, бироқ ҳаракатлари, эпчиллиги ҳамда охиригача курашувчанлиги билан ажралиб туради. 

“Локомотив” олиб келган Нивалдо ҳам яхши ҳужумчи эди, бироқ характери сабаб ўзини кўрсата олмади. “Насаф” йил бошида таклиф этган Славко Лукич ҳам ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Фақат клубда юзага келган молиявий муаммолар сабаб пулини вақтида ололмай  юртига қайтиб кетишга мажбур бўлди. Бу рўйхатга шунингдек, АГМКдаги Йован Жокич билан “Бухоро” ярим ҳимоячиси Арслонмурод Амоновни ҳам қўшса бўлади. Жокич шу пайтгача ўтказилган барча 14та ўйинда тўлиқ ҳаракат қилиб, бешта гол уришга (шундан тўрттаси пенальти) муваффақ бўлди. Тўртта голга муаллифлик қилган туркманистонлик футболчи Амонов эса “Бухоро” сафида энг яхши ҳаракат қилаётган футболчилардан бири бўлиб турибди.


Энг, Энг, Энг...

Шу ўринда Суперлига легионерларига оид баъзи статистик маълумотларни келтириб ўтсак. Шуни айтиш лозим, ушбу рақамлар дастлабки 14та тур якунлари бўйича ҳисоблаб чиқилган. Демак, ортда қолган 14та турнинг барчасида фақат 9 нафар легионер майдонга тушган. Булар - Игорь Голбан, Славко Лукич, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш, Дарко Станоевич, Неманья Йованович, Владимир Бубанья, Йован Жокич ва Марко Милич. 

Энг кўп гол урган легионерлар: Элгужа Григалашвили, Исмоил Гонсалвеш (7тадан), Тиаго Безерра (6та), Йован Жокич (5та), Филипп Райевац, Арслонмурод Амонов, Неманья Йованович (4тадан). 

Йил бошида уч нафар хорижлик дарвозабон рўйхатдан ўтказилганди: Евгений Черемисин (“Қизилқум”), Павел Матяш (АГМК) ва Виталий Мирний (“Нефтчи”). Қизиғи шундаки, бу дарвозабонларнинг учаласи ҳам бир хил 15тадан тўп ўтказиб юборишди. 

Мақталган, лекин ишончни оқламаган легионерлар: Чо Сук Жаэ (“Локомотив”), Нивалдо (“Локомотив”), Ростин Гриффитс (“Пахтакор”), Марко Клисура (“Бухоро”), Вадим Чемиртан (АГМК), Вячеслав Сушкин (“Нефтчи”). 

Дастлабки 14та турнинг энг яхши уч нафар легионери: Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”), Тиаго Безерра (“Пахтакор”), Арслонмурод Амонов (“Бухоро”). 

Энг кўп сариқ карточка олган легионерлар: Кахи Махарадзе, Томислав Пайович (4тадан), Игорь Йелич, Марко Симич, Филипп Райевац, Дарко Станоевич, Владислав Касминин, Вадим Чемиртан, Марко Милич (3тадан). 

Шу пайтгача фақат битта хорижлик футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу - “Локомотив”нинг бразилиялик ҳужумчиси Нивалдо. Эсингизда бўлса, Нивалдо “Қўқон-1912” билан кечган баҳсда меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсуповга калла қўйиб, бунинг натижасида майдондан четлатилганди.

Яна бир маълумот, 14та турда майдонга тушиб умуман сариқ карточка олмаган легионер фақат Игорь Голбан бўлди. 

Кимлар қолди, кимлар кетди? 

Албатта, у легионер бўладими ё маҳаллий футболчими жамоада яхши ўйнаб кетмаса, ҳеч қайси мураббий ортиқ ушлаб ўтирмайди. Легионерлар кўп ҳолларда уч хил сабаб билан жамоани тарк этишади. Биринчиси, яхши ўйнаб тургани учун бошқа кучлироқ жамоадан таклиф тушганида. Иккинчиси, яхши ўйнаб туради-ю, лекин пулини вақтида ололмаган пайтда. Учинчиси эса мураббий хоҳлаган футболни намойиш эта олмасдан кетишга мажбур бўлади. 

Суперлигамизда уч хил ҳолатда ҳам ўз клуби билан хайрлашган легионерлар кузатилди. Масалан, Драган Черан янада яхшироқ таклиф тушгани учун “Насаф”ни “Пахтакор”га алмаштирди. Йўқса, “Насаф” бу ҳужумчини ўз таркибида олиб қолиши мумкин эди. Славко Лукич эса пулини вақтида ололмагани учун клубни тарк этди дейлик, лекин масалан кореялик Чо Сук Жаэ ўйнай олмасдан кетиб қолди. 

Умуман олганда, ёзги трансферлар чоғида мана шу 35 нафар легионердан 11таси мамлакатимизни тарк этди ва учта ўйинчи Суперлиганинг бошқа клубларига бориб қўшилди. Ўзбекистондан чиқиб кетган легионерлар: Чо Сук Жаэ, Нивалдо, Славко Лукич, Жаҳонгир Алиев, Ростин Гриффитс, Ненад Иньяц, Марко Клисура, Сергей Русецкий, Милан Спремо, Вячеслав Сушкин, Виталий Мирний. 

Бошқа клубларга ўтиб кетган легионерлар: Драган Черан (“Насаф”дан “Пахтакор”га), Игорь Голбан (“Насаф”дан “Навбаҳор”га), Вадим Чемиртан (АГМКдан “Бухоро”га). Кўриб турганингиздек, ўйини қовушмаган Чемиртан яна аввалги жамоаси “Бухоро”га қайтиб кетди. “Насаф” эса барча тўрт легионери билан хайрлашди ва эндиликда қаршиликлар сафида бирортаям хорижлик ўйинчи қолмади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+11   
10 июл 17:31:42
PulJam-PulJam
Хурматли дўстлар футбол ишқибозлари !!! Ман айнан Чепионат азиа сайтининг комент қисмида пост қолдирмоқчиман. Ман қолидган постни ўқиб тўри тушунсела бўлди. Масала нимадан иборат ?! Охирги пайтлада айниқса МТЖ масаласини очулиги жуда кўп айланвотган масала бош мураббий так дале-так дале. Хоп мани жахлимми чиқарвотган нарса, нимага хамма жим?! Тишина !!! (Журналистла назарда тутилвотди). Диёр Имомхўжаев диган дўстимиз олдинлари ёрвотувдила по полним программе эни ПФЛга ишга кирволиб клублага тепадан қаравотдила БРАТАН. Тағим нимамуш Уткиндан кечирим сўратишга қурбимиз етади. Қўйсезчи қўлиздан кеган ишши қилин. Қурбила уша ПФЛми ёки ЎФАми? - Нодирхўжа Йўлдошев вопшем пропал (оброзно говоря). Телеграм каналларида ЖЧни билетларини понт қилиш билан оворала. Гап йўқ насиб қибди бориш. бизагаям насиб қисин но ФИФАдан берилди ярим финалган дим ЎФАдан греф қилинган билетти нима кереги бор тепишши !!! ФИФАдан берилган бўса ташен ока канализга билетти расмини (пригласителйнийни) қоил қовораман агар бору. Так что тўрилини талаб қивотувмидила тўри бўлила. Бўломасела лучше понт қимела. Нима бу хааамма чириган темалани критиковать қилиб рейрейтингги кўтариб федерацияга номальний контрактга ишга кирволишмиди мақсад ?! Факт шунақага ўхшавотди ! Ман довно этганман бошида Диёрию-Нодирхўжаю понт диб. Нато пошло бўса молчанкани ушаволишган. С понтом вохтлиги йў, зайнт бўволишган.
+5   
10 июл 17:50:34
NewtonHeath
PulJam-PulJam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хурматли дўстлар футбол ишқибозлари !!! Ман айнан Чепионат азиа сайтининг комент қисмида пост қолдирмоқчиман. Ман қолидган постни ўқиб тўри тушунсела бўлди. Масала нимадан иборат ?! Охирги пайтлада айниқса МТЖ масаласини очулиги жуда кўп айланвотган масала бош мураббий так дале-так дале. Хоп мани жахлимми чиқарвотган нарса, нимага хамма жим?! Тишина !!! (Журналистла назарда тутилвотди). Диёр Имомхўжаев диган дўстимиз олдинлари ёрвотувдила по полним программе эни ПФЛга ишга кирволиб клублага тепадан қаравотдила БРАТАН. Тағим нимамуш Уткиндан кечирим сўратишга қурбимиз етади. Қўйсезчи қўлиздан кеган ишши қилин. Қурбила уша ПФЛми ёки ЎФАми? - Нодирхўжа Йўлдошев вопшем пропал (оброзно говоря). Телеграм каналларида ЖЧни билетларини понт қилиш билан оворала. Гап йўқ насиб қибди бориш. бизагаям насиб қисин но ФИФАдан берилди ярим финалган дим ЎФАдан греф қилинган билетти нима кереги бор тепишши !!! ФИФАдан берилган бўса ташен ока канализга билетти расмини (пригласителйнийни) қоил қовораман агар бору. Так что тўрилини талаб қивотувмидила тўри бўлила. Бўломасела лучше понт қимела. Нима бу хааамма чириган темалани критиковать қилиб рейрейтингги кўтариб федерацияга номальний контрактга ишга кирволишмиди мақсад ?! Факт шунақага ўхшавотди ! Ман довно этганман бошида Диёрию-Нодирхўжаю понт диб. Нато пошло бўса молчанкани ушаволишган. С понтом вохтлиги йў, зайнт бўволишган.
+++++
+4   
10 июл 19:58:24
RMA_QIZILQUM
manimcha Grigalashvili xamda Arslonmurot Amanav i Tiago Bazerra eng kuchlilari xozircha
+1   
10 июл 19:48:49
Абдуллох
Sanjar203 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дордан кочган эмас мол бокишни истамаган чупонлар
Ха албатта
+1   
10 июл 19:09:58
Sanjar203
Абдуллох фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизнинг чепионатда бир бош уекда турсин ярим бош хам устун легионер йук.Хаммаси дордан кочган.
Дордан кочган эмас мол бокишни истамаган чупонлар
+1   
10 июл 17:48:14
Miranchuk
Георгий Квесиешвили озини оклаяпти
+1   
10 июл 17:38:25
Sardorbek.....Real M
Bu legionerlar zo'r bo'ganida bizni superligamizda o'ynamasdi
+1   
10 июл 17:34:20
Абдуллох
Бизнинг чепионатда бир бош уекда турсин ярим бош хам устун легионер йук.Хаммаси дордан кочган.
   
12 июл 10:15:02
FanаtUZB
fun_uzbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди биллингизми геворкянни туркманистондан эканлигини, уни туркманистон фукароси эканлигини, ахир у келиб чикиши туркманистонликку, профессионал фаолиятини хам туркманда бошлашган, бир неча йиллардан буен туркманистон МТЖ да уйнайдику
Йуг рости Геворкян Армения деб уйлагандим рости фамилиясига караб.
   
12 июл 08:26:22
fun_uzbek
FanаtUZB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Геворкян Туркманистон? фукаролиги Туркманистонмикан*
Энди биллингизми геворкянни туркманистондан эканлигини, уни туркманистон фукароси эканлигини, ахир у келиб чикиши туркманистонликку, профессионал фаолиятини хам туркманда бошлашган, бир неча йиллардан буен туркманистон МТЖ да уйнайдику
   
11 июл 17:11:39
Otabek
FanаtUZB фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Геворкян Туркманистон? фукаролиги Туркманистонмикан*
germanyaniki dep yuribsizmi
   
11 июл 12:08:49
FanаtUZB
Геворкян Туркманистон? фукаролиги Туркманистонмикан*
   
11 июл 10:34:42
Jamshid Xamidov
Isco Spain () фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
legioner olib kelishni NASAF qoillatadi har yili
pul bume qoldida bumasa zur bulardi
   
10 июл 19:10:20
Sherzod Jamilov
бизни супер лигада яхши лигеонер ўйнамиди, деярли 50% лигеонер хаваскор футболчилар,бу ерда кеволиб професионалде тутади ўзини. Бизга келадиган лигеонерлар хаммаси ишсиз юрган ўйинчилар
   
10 июл 18:55:25
O'zbekiston Vatanim
Shu 35ta 3-4- sortli legionerlarni olib kelib ayrim muttaxamlar davlatni kamida 15-20 milliard so'm pulini yeb bo'lishgan..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ПРО-лига. "А" гуруҳи. 36-тур. "Машъал" - "Андижон" 4:1 ва бошқа натижалар ПРО-лига. "А" гуруҳи. 36-тур. "Машъал" - "Андижон" 4:1 ва бошқа натижалар
Мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг...  82
Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил) Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил)
Осиё Кубоги бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.  71
У кимни кутмоқда? ФОТО У кимни кутмоқда? ФОТО
2018 йилги “Олтин тўп” соҳиби 3 декабрь, душанба куни эълон қилинади.   69
Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин
Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations ...  68
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг