UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Константин Базелюк — "Локомотив" футболчиси!  4 12:27Расмий хабар: Ўзбекистонлик ҳимоячи легионерга айланди  1 12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  4 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  1 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  1 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   6 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  13 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  8 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  4 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  19 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  6 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1

Суперлига. "Олимпик" сафарда "Бунёдкор"ни шармандали ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Олимпик" сафарда "Бунёдкор"ни шармандали ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олимпик" учрашуви якунланди.


БУНЁДКОР – ОЛИМПИК 1:5


30 апрель 2022 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Абдурауф Бўриев, 9 (0:1), Руслан Жиянов, 29 (0:2), Алишер Одилов, 37 (0:3), Иброҳим Томива, 40 (1:3), Даврон Анваров, 73 (1:4), Пўлатхўжа Холдорхонов, 90+1 (1:5)

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов (91.Зафар Сафоев, 62), 4.Даврон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев (99.Умид Султонов, 71), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Одилжон Абдураҳимов (10.Расул Йўлдошев, 46), 8.Францис Нарх, 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Томива (29.Музаффар Олимжонов, 71), 88.Жаҳонгир Ўрозов (2.Сардор Хурсандов, 46)

Захира: 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов,  19.Билол Туплиев, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.


"Олимпик": 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамт Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Русланбек Жиянов (99.Муҳаммадали Ғиёсов, 69), 10.Фарруҳбек Мухторов (8. Бектемир Абдуманнонов, 58), 11.Отабек Жўрақўзиев (47.Ҳумоюн Шербўтаев, 87), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (77.Даврон Анваров, 58), 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (22.Пўлатхўжа Ҳолдорхонов, 69), 44.Шаҳзод Тоиров.

Захира: 1. Шукрон Йўлдашев, 17. Жалолиддин Содиқов, 19. Достон Турсунов, 20. Диёр Ортиқбоев, 



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Олимпик" сафарда "Бунёдкор"ни қақшатқич ҳисобда мағлубиятга учратди.


90+2. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўша айтиб бўлмас ҳисоб қайд этилди, Пўлатхўжа Ҳолдорхонов гол муаллифи - 1:5.

90. Муҳаммадали Ғиёсов рақиб дарвозабонига шикаст етказгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

Фан-клуб томонидан Шуҳрат Мақсудовга ҳайқириқлар янграмоқда.

88. "Олимпик" футболчиси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

87. "Олимпик"да сўнгги ўзгариш: Ҳумоюн Шербўтаев Отабек Жўрақўзиев ўрнига майдонга тушди.

86. Мезбонларнинг бурчак зарбаси самарасиз якунланди.

81. Усмонали Исмоналиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Қўполликларнинг ҳам чегараси бор. Ҳакам ВАРни кўриб чиқмоқда. Сариқ ўз кучида қолди.

Мақсад сари интилсанг, албатта эришасан, фақат бугунги ўйинда эмас

78. Мирсаидов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам унинг ўрнидан туриш кераклигини уқтирди. 

76. Рикошет бўлмаганда айтишга ноқулай ҳисобни таблода кўрган бўлардик.

72. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Даврон Анваров ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.


71. Мезбонларда ўзгаришлар: Дилшод Жўраев ўрнига Умид Султонов,  Иброҳим Томива ўрнига Музаффар Олимжонов сафга қўшилди.

71. Нархнинг чап қанотдан оширган пасига оёқ қўядиган шериги топилмади.

69. "Олимпик" яна икки ўзгаришга қўл урмоқда: Пўлатхўжа Ҳолдорхонов Отабек Жўрақўзиевни, Муҳаммадали Ғиёсов Русланбек Жияновни алмаштирди.

66. Хавфли вазият! Жиянов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққанди, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

62. "Бунёдкор"да дарвозабон алмашмоқда: Зафар Сафоев Суҳроб Султонов ўрнига ўйинга қўшилди.

60. Сўнгги икки дақиқа ичида "Бунёдкор"нинг икки ўйинчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ бош ҳакам пеналти белгилашга асос йўқ деб топди.

58. "Олимпик"да икки ўзгариш: Даврон Анваров Муҳаммадазиз Иброҳимов ўрнига, Бектемир Абдуманнонов эса Фарруҳбек Мухторов ўрнига ўйинга қўшилди.

57. ЗАРБА! Нарх қанотдан оширилган тўпга бош билан зарба берганди, Назаров хотиржам тўпни эгаллаб олди.

55. Майдонда шифокорларни керагидан ортиқ кўряпмиз. Навбатдаги жабрдийда Муҳаммадазиз Иброҳимов.

53. Йўлдошевнинг беўхшов узатмаси Шуҳрат Мақсудовнинг "ёқимли мақтови"га сабаб бўлди.

52. Икки футболчи тўп учун курашда "шохлашди". Шифокорлар майдонга тушиб келишди.

51. Жиянов яна гол ургиси келяпти. Унинг бу сафарги зарбаси аниқ борди, бироқ Султонов ҳушёрликни йўқотмади.

50. "Олимпик"да яна бир стандарт вазият рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

48. Тўп жонли девордан нарига ўтмади.

47. "Бунёдкор" дарвозаси яқинида стандарт вазият юзага келди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

"Бунёдкор" тайм бошида икки ўзгаришаг қўл урди: Абдураҳимов ўрнига Расул Йўлдошев, Ўрозов ўрнига Сардор Хурсандов майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. "Олимпик" йирик ҳисоб билан биринчи бўлимни якунлаши мумкин эди, жамоа ҳужумчисига аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

45. "Бунёдкор" футболчиси жарима зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бош билан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

44. Даврон Эргашев рақамдошини майдонга қулатгани учун сариқ карточка бидан жазоланди.

40. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Томива Назаровнинг совғасини голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди.

37. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Алишер Одилов  ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қанодан узатилган тўпни Одилов қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди.

34. "Бунёдкор" жарима тепиш имкониятига эга бўлди. Қарши ҳужумда эса меҳмонлар ҳисобни йириклаштиришига бир баҳя қолди.

"Бунёдкор"нинг бутун фан-клубидан қўшни секторда ўтирган болакайнинг "Олимпик" деган қичқириғи баландроқ эшитилмоқда. Шу зумраша ҳурмати ғалаба қозонмаса бўлмайди мезбонлар.

31. Бўлди-да энди, сал қолса, Жиянов яна бир голни қўшиб тантана қиларди.

29. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Русландо бўлиб кет-а! Жиянов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва охир-оқибат мақсадига эришди.

28. Нарх йиқитилди. У ўз тилида ниманидир деб қўйди, лекин биз тушунмадик.

26. Мирсаидов рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

25. Ҳаммаси жойида. Баҳонада футболчилар ҳам ҳордиқ чиқариб олишди.

Ҳакам ВАР билан гаплашмоқда. Мезбонлар дарвоазасига пенальти белгиланиши мумкин.

22. "Олимпик" иккинчи голга яқин келганди, яна бир имконият кўкка совурилди.

21. Майдон марказида яна меҳмонлар ўйинчиси "чопилди".

19. Мухторов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, ноаниқ.

17. Нойеров, йўғе, Назаров бу сафаров Мирсаидовни яккама-якка ҳолатга бошлаганди, яна тўпни тўхтатишда сусткашлик.

16. Майдон марказида "Олимпик" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

14. Голдан кейин мезбонлар ҳали ўзига келолмаяпти, ҳужумлар "Олимпик" томонидан ташкил этилмоқда.

"Бунёдкор" осмони узра қалдирғочлар эмас, мухлислардан ҳам кўпроқ пашшалар учиб юрибди.

12. Гол урган меҳмонлар фаолликни оширди. Жиянов чап қанотдан алдамчи ҳаракатлар қилиб, дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.

9. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сен урмасанг, сенга уришади! Чап қанотдан кириб борган Жияновнинг узатмасидан сўнг Бўриев тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

8. ЗАРБА! Нархнинг узатмасидан сўнг Томива тўхтатмасдан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида.

7. "Бунёдкор"да яна бир бурчак тўпи тепиш имконияти пайдо бўлганди, яна бесамар якунланди.

5. Мезбонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Вазият бартараф этилди.

4. Владимир Назаров Бегимовни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга бошлаганди, Элдор тўпни тўхтатишда яхши ҳаракат қилолмади, натижада яхши ҳужум кўкка совурилди.

3. "Олимпик"нинг жавоби эса "йигит баҳо"га лойиқ бўлди.

2. ЗАРБА! Нархнинг зарбаси дарвозаси тўсинини титратиб юборди.

1. Дастлабки ҳужум самарамиз якунланди.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Айни дамда "Бунёдкор" 10 очко билан 4-ўринда бормоқда, "Олимпик" эса 3 очко билан 11-поғонани банд этиб турибди.

Ҳозиргина Севара Назархон ижросидаги мароқли тарона ижро этилди. Энди эса икки жамоа майдонда мароқли футбол намойиш этгани майдонга чиқишга шай ҳолатда туришибди.

Ўйин аввалидаги чиройли кадр. Кўрамиз, ўйин сўнггида кимнинг кайфияти чоғ, ким эса ғамгин майдонни тарк этар экан.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" - "Олимпик" учрашуви старт олади.

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика