Суперлига. Бугун 2-тур бошланади

Narzulla Saydullayev
29 мар 2019, 08:00
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур учрашувлари старт олади.

Навоийдаги "Ёшлар" спорт марказида "Қизилқум" клуби Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади. Ўйин соат 18:15да бошланади.

Дастлабки турда "Қизилқум" ўз уйида "Андижон" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. АГМК эса ўз майдонида "Бухоро" билан муроса кўчасини танлади - 0:0.




Турнинг иккинчи ўйини Бекободда "Металлург" ва "Бухоро" клублари ўртасида кечади. Мазкур баҳс соат 20:15га белгиланган.

Илк турда "Металлург" Термизда "Сурхон" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. "Бухоро" эса Олмалиқда АГМК билан нурсиз дуранг қайд этган эди - 0:0.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia