UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Суперлига. Бугун 13-тур бошланади Янгиликлар

Суперлига. Бугун 13-тур бошланади

Бугун Суперлигада биринчи давранинг энг сўнгги тури старт олади.


18:00 - ДИНАМО — БУНЁДКОР (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Серазитдинов, Александр Сидоров, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов

18тадан очко тўплаган икки клуб ўртасидаги баҳс.

"Динамо" бу мавсум ўз уйидаги ҳеч бир ўйинда ютқазмаяпти. Жамоанинг Самарқанддаги мағлубиятсиз серияси 7та ўйинга етди (4 ғалаба, 3 дуранг). "Бунёдкор" эса сўнгги икки турда ғалаба қозона олмади (1 дуранг, 1 мағлубият).

Самарқанд клуби охирги учта турнинг барчасида рақиб дарвозасига иккитадан гол уришга эришди.

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида жами 20 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Қалдирғочлар" 16 бор ғалаба қозонишган. Уч марта дуранг қайд этилган. "Динамо" ўз тарихида бир мартагина "Бунёдкор"ни мағлуб эта олган. Бу воқеа 2014 йил Тошкентдаги баҳсда содир бўлган.

Самарқандда ўтган 10та учрашувнинг ҳеч бирида мезбонлар 3 очкони қўлга кирита олишмаган. Икки марта дуранг кузатилган ва 8 бор имконият бой берилган.

Динамо

Санжар Баратов - 64'

Суперлига. 13-тур

28/06/2019, 18:00

2
:
1
Тугади

Бунёдкор

Миржаҳон Мираҳмадов - 29', Хуршид Ғиёсов - 87'

45'
90'
64'  Санжар Баратов
29'  Миржаҳон Мираҳмадов
29'  Хуршид Ғиёсов
87'  Хуршид Ғиёсов




19:00 - АГМК — МЕТАЛЛУРГ (Маҳалла ТВ LIVE) 
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Дониёр Сайлавов, Ришад Нугманов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Тошкент вилоятининг икки клуби ўртасидаги тўқнашув.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа ўтган турда Андижонда ғалаба қозониб 4та тур давом этган ғалабасиз сериясига барҳам берди. "Металлург" ушбу мавсум сафарда ғалаба қозона олмаган 4та клубдан бири бўлиб турибди (3 дуранг, 3 мағлубият).

Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак Олмалиқ клуби 11 марта, Бекобод клуби 10 марта ғалабага эришган. Ўзаро ўйинлар фақат бир марта дуранг билан ниҳоясига етган.

АГМК ўз тарихида бир марта ўз майдонида "Металлург"га ютқазган (2018 йил).

Бу йил АГМК сафида ўйнаётган Шерзод Файзиев 2018 йилда "Металлург" шарафини ҳимоя қилган. Музаффар Музаффаров эса ўтган йил АГМКда ўйнаган ва ҳозирда Бекобод клубида тўп тепмоқда.

ОКМК

Сардор Раҳмонов - 54'

Суперлига. 13-тур

28/06/2019, 19:00

1
:
1
Тугади

Металлург

Сервер Жепаров - 25'

45'
90'
54'  Сардор Раҳмонов
25'  Сервер Жепаров
25'  Шаҳзодбек Ғофурбеков



20:00 - ҚИЗИЛҚУМ — НАВБАҲОР (Спорт ТВ LIVE) 
Ҳакамлар:
Жасур Муҳторов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Ўтган тур 0:8 ҳисобида ютқазган "Қизилқум" ўз уйида янги бош мураббийга эга бўлган "Навбаҳор"ни қабул қилади.

"Лочинлар"нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 9та ўйинга етди (4 ғалаба, 5 дуранг). "Қизилқум" эса беш турдан буён ҳеч кимни юта олмаяпти (3 дуранг, 2 мағлубият).

Бу жамоалар шу кунгача бир-бири билан 38 марта ўйин ўтказган. 14та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган бўлса 13та баҳсда навоийликлар ғолиб чиқишган. Қолган 11та ўйинда муроса кўчаси танланган.

"Қизилқум" майдонида ўтган охирги 5та ўйиннинг барчасида мезбонлар ғолиб бўлишган. Сўнгги марта "Навбаҳор" 2013 йилда ушбу рақиб майдонидан ғалаба билан қайтган.

Қизилқум

Медина Смит - 27'

Суперлига. 13-тур

28/06/2019, 20:00

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Александр Касьян - 70', Александр Касьян - 80'

45'
90'
27'  Медина Смит
70'  Александр Касьян
80'  Александр Касьян


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика