UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Нагельсманн: "Учтадан кўп гол уришимиз мумкин эди"  1 08:41Аспиликуэта: "Қониқарсиз. "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчи эди"  2 08:20"Бавария" ЕЧЛда иккинчи марта гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунгача фақат битта жамоа буни амалга ошира олган  3 08:04Olamsport: Чемпион манзилга етиб келди, оғир атлетика бўйича ЖЧ янгиликлари ва бошқа хабарлар  0 07:51"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади  40 07:30ЕЧЛ. "Вольфсбург" - "Лилль" 1:3  0 07:25ЕЧЛ. "Зальцбург" - "Севилья" 1:0  0 07:20ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" 1:1  0 07:15ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 3:0  3 07:14"Барселона" кетма-кет тўртинчи ўйинда "Бавария"га ютқазди. Тўплар нисбати - 4:17  26 07:10ЕЧЛ. "Бенфика" - "Динамо Киев" 2:0  0 07:05ЕЧЛ. "Зенит" - "Челси" 3:3  0 07:00ЕЧЛ. "Ювентус" - "Мальме" 1:0  0 03:06ЕЧЛ. "Бенфика" плей-офф йўлланмасини ҳал қилди, "Севилья" эса ўзининг мусобақасида  19 02:54ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" иккинчи таркиби билан сўнгги турда дуранг ўйнади  32

Суперлига. Можароларга бой ўтган "Андижон" - "Насаф" учрашувида дуранг қайд этилди Янгиликлар

Суперлига. Можароларга бой ўтган "Андижон" - "Насаф" учрашувида дуранг қайд этилди

Теглар :  Насаф Андижон
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


АНДИЖОН – НАСАФ  - 1:1
25 октябрь 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 15:15
Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Василий Совпель 26, - 1:0. Андрия Калудерович 57 пенальти, - 1:1.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардор Хурсандов, 3.Азамат Исроилов, 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Бахтиёр Қосимов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпель, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 18.Абдуғани Камолов, 49.Пламен Димов.
Захира: 44.Асилбек Амонов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Шерзод Ғуломжонов, 10.Владислав Васильев, 11.Абдулҳай Исмоилов, 25.Исломбек Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Абдураҳмон Комилов, 77.Хуршидбек Убайдуллаев.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов (34.Шерзод Насруллаев, 85), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (50.Шоҳмалик Комилов, 77), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (20.Суҳроб Нуруллоев, 85), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович (19.Ҳусайн Норчаев, 77).

Захира: 13.Азамат Сойибов, 6.Муродбек Раҳматов, 28.Сардор Садуллаев, 71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Қосимов 54, Ҳусайн Норчаев 80,


ЯНГИЛАШ


90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Андижон" - "Насаф" 1:1

90+7. ЗАРБА! Усмонали Исмоналиевнинг зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олди.

90+4. ЗАРБА! Хавфли зарбани Элдор Адҳамов қайтарди

90. Иккинчи бўлимга етти дақиқа вақт қўшиб берилди

87. СЕЙВ!! Фарҳод Соҳибжонов пенальтидан унумли фойдалана олмади! Зарба ноаниқ кетди! 




87. Бош ҳакам Фарҳод Соҳибжоновга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди

87. ПЕНАЛЬТИ! "Насаф" дарвозаси томон! 

86. Усмонали Исмоналиев боши билан ноаниқ зарба йўллади.

85. Ўзгаришлар. "Насаф". Алибек Давронов ва Ойбек Бозоров ўрнига Шерзод Насруллаев ва Сухроб Нуруллоев тушди

84. ЗАРБААА! Павел Забелиннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эргашев қайтариб юборди.

82. Пламен Димовнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

80. Хусайн Норчаев Пламен Димовга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

79. Павел Забелиннинг қайчи услубида йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

77. Ўзгаришлар. "Насаф". Андрия Калудерович ва Бахром Абдурахимов ўрнига майдонга Хусайн Норчаев ва Шоҳмалик Комилов тушди.

72. "Насаф" бош мураббийи ҳакамнинг қарорига қўшилмади ва жамоани майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди, узоқ музокаралардан кейин ўйин давом этди




70. "Насаф" футболчилари гол уришди, ҳакам уни инобатга олмади, ҳужумчи тўпни қўли билан ўйнаган деб топилди 

67. ЗАРБААА! Калудеровичнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди!

57. ГОООООООООООООООООООООЛ! Андрия Калудерович 1:1. Сербиялик ҳужумчи пенальтидан гол урди

56. ПЕНАЛЬТИ! "Андижон" дарвозаси томон!

54. Бахтиёр Қосимовга сариқ карточка кўрсатилди

53. Павел Забелин бирга-бир вазиятдан дарвоза томон зарба йўллади. Зарбани Эргашев қайтарди.

47. Ойбек Бозоров йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди

46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди

41. Акмал Мозговой дарвозамиз томон зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

37. Бош ҳакам Пламен Димов рақиб дарвозабонига нисбатан ҳужумда қўполлик ишлатди деб топди.

30. Василий Совпель «Андижон»нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 1000-голи муаллифига айланди.

26. ГОООООООООООООООООООЛ! Василий Совпель! 1:0. Абдувохид Ғуломов тўпни аутдан жарима майдончаси ичига етказиб берди. Жарима майдончаси ичида Василий Совпел боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

22. Бурчакдан етказиб берилган тўпга «Насаф» футболчиси боши билан дарвозамизга аниқ зарба йўллади. Тўпни Элдор Адҳамов қайтариб юборди. 

15. Фарҳод Соҳибжонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

9. Дониёр Нарзуллаев ҳужумда қўполлик ишлатди

5. Азамат Исроиловнинг жаримадан зарбасидан етказиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади

3. ЗАРБАА! Марко Станоевчнинг жаримадан йўллаган зарбасини Элдор Адҳамов эгаллаб олди.

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 15:15да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+27   
25 окт 17:26:39
Карл тога
Андижонликлар узларингни босиб олинглар. Уйинни куриб дангал бахо бермайсанларми. Андижонни халки мард дангал харомдан узок юрадиган инсонларку
+25   
25 окт 16:48:17
fc Surxon
Nasaf oynashdan bosh tortdi qoyil malades roziqul aka lekin hakam va bazi insonlar roziqul akani tinchlantirishdi va oyin davom etadi tahmiman 10 minut toxtab qoldi sabab nasafni 2 goli hisobga olinmadi
+22   
25 окт 17:14:51
Tiki taka
Эртага ким Федерацияга боради соат 12:00 га
+21   
25 окт 15:19:38
drakon93
Sharmandaarchilik sport tv pazor
+19   
25 окт 17:06:49
Мартинез
Вой дод, дардим сигмас ичимда. Узбекистонда футбол йук ва булмайди хам. Максад бирта Тошкент вилояти жамоалари тепада, колган вилоятлар пастда. Англияда тугилди футбол, Узбекистонда тотализатор булиб кетди. Тугриси айтаман Насафдек ёркин уйнайдиган жамоа йук юртимизда. Узим бошка вилоятдан булсам хам.
+19   
25 окт 16:10:05
998933332801
Qadrli futbol ishqibozlari, oʻzbek futboliga befarq boʻlmagan qadrdonlar, qachongacha hamma qingʻirliklarni koʻra turib jim yuramiz? XXI asrda yashayapmiz, NEGA Nasaf Andijon oʻyini translyatsiya qilinmayapti, NEGA Lokomotiv, Paxtakor murabbiylariyu Turon sobiq murabbiyi hakamlikdan nolidi, noliyapti, janob HAKAMlarimizning qoʻpol xatolariyu, rahbariyat siyosatini, hammasi endi hal boʻlishi kerak boʻlgan oʻyinlar yopiq oʻtishini: barcha barchasini yozib yoki rolik tayyorlab FIFA va AFC rasmiy saytlariga, INSTAGRAM, FACEBOOK, TWITTER kabi ijtimoiy tarmoqlariga yuboraylik (oʻzbek, rus va ingliz tillarida boʻlsa juda ham yaxshi boʻlardi). Shunda balki chora koʻrishar, FIFA, AFC nazoratiga olar. Noumid shayton deydilar. Urinib koʻraylik, aziz muxlislar.
+18   
25 окт 15:47:28
Davron JURAYEV
Qarshida Bunday maydonda itlarni ham sayr qoldirishmaydi)))
+15   
25 окт 17:57:24
Mirshohid
Diyor tirikmi? Oldin bo'qdan siydikka aralashaverib zzzz qivorardi, ammo 5-6 kundan beri jim. Ish qilib ishtoniga an qib qo'ymadimi
+15   
25 окт 17:53:59
Fazliddin Usmonov
Bu yerda ayb hakamda emas. Hakam bunchalik nagli ish qilishga duxi yetmaydi. Ayb hakamlarga koʻrsatma berganlarga. Ular rahbarlarini aytganini qilyapti xolos
+15   
25 окт 17:16:25
Kardinal
Диёр Равшан яна битта иккита текинхур харомилар кетсин. Насафни хакикий голини хисобламади хакам. Агар 100 фоиз пенальтили вазият булмаганида пенальти хам бермасди Андижон дарвозасига. Нима килиб булса хам Сугдиена иккинчи уринни олиш керак шекилли.
+14   
25 окт 17:16:36
Karshi Nasaf Shokir aka
Aziz Asimov va uning xamtovoqlari shu uyindan olgan pulinga yegan Noning harom bulsin
+14   
25 окт 17:13:02
ASA.Futboll
ШАРМАНДАААА, ХАЙФ САНЛАРГА ФУТБОЛ, ЛАТТАВОШ ПФЛга лаънатлар бўлсин, хакамларга яратган жазосини берсин... футболни хам улдирдиларинг
+13   
25 окт 17:22:12
Nasaf N÷1
Ochiqchaku aaa hammasi oldin sal pal yashirishardi
+13   
25 окт 17:15:42
Shokirjon Soliyev
ИТ ИТЛИГИНИ ҚИЛДИ БАРИБИР .
+13   
25 окт 14:37:29
Abdimurot Bakiev
Насафжон Омод ер булсин сенга сендан факат факат галаба кутиб коламиз бу галаба келгуси финалга уз хиссасини кушади иншо олло
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика