Суперлига, 7-тур: “Пахтакор” - “Металлург” ўйини бошқа кунга кўчирилди

Narzulla Saydullayev
26 апр 2019, 23:14
Биласиз, келаси ҳафта Суперлигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки клуб – “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоалари мазкур тур доирасидаги ўз учрашувларини бошқалардан эртароқ 3 май, жума санасида ўтказиши лозим эди. Зеро 6 ҳамда 7 май кунлари ушбу икки клуб Осиё Чемпионлар лигасида ҳам майдонга тушади.

6 май куни ўз майдонида Эроннинг “Персеполис” жамоасини қабул қилувчи – “Пахтакор” клуби раҳбарияти Суперлига 7-тур ўйинини 1 май санасига кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилди. Халқаро майдонда ўйин ўтказадиган клубнинг тайёргарлигига етарлича вақт бўлиши учун ПФЛ мазкур баҳсни 1 май санасига кўчириш сўровига ижобий жавоб берди.


7-тур
1 май, чоршанба

18:30 ПАХТАКОР — МЕТАЛЛУРГ

3 май, жума
18:20 ҚЎҚОН-1912 — ЛОКОМОТИВ

4 май, шанба
17:30 НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА
19:45 БУХОРО — НАСАФ

5 май, якшанба
17:20 АНДИЖОН — ДИНАМО
17:30 АГМК — СУРХОН
19:45 ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz