UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Olamsport: Бокс Токио-2020 Олимпиадасида бўладими?, МакГрегор ҳали уруш тугамаганини айтди  2 03:37Расмий хабар: ЖЧ-2022да 48 эмас 32та жамоа қатнашади. Бунга сабаб нима?  49 03:35А Про-лигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди  6 03:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда  8 00:47"Шердор" бош мураббийи: "Ҳакамга инсоф берсин"  14 00:26"Реал" судда ғолиб бўлди  8 00:21ОЧЛ-2019. Гуруҳ босқичида энг яхши кўрсаткични қайд этган футболчилар орасида Кримец, Аъзамов, Абдухолиқов, Машарипов ва бошқалар мавжуд  19 00:14Сане деярли "Бавария"да  12 23:58"Барселона" асосий футболчиси финалда ўйнамаслигини маълум қилди  4 23:40"Локомотив" Россия рекордини ўрнатди  2 23:27Варан: "Погбага "Реал"да жой топамиз"  10 23:12ЛаЛигада истеъфо  2 22:57"Челси"даги мураббийдан ғалати таклиф  12 22:43Моуриньо янги жамоасини танлаб олди  19 22:29"Атлетико" янги мавсум учун либосларини намойиш қилди  3

Суперлига-2018. Энг ёш ва энг фахрий футболчилар ҳақида Янгиликлар

Суперлига-2018. Энг ёш ва энг фахрий футболчилар ҳақида

2018 йилги Суперлига якунлари ҳақида статистик маълумотлар беришда давом этамиз.

Бу мавсум майдонга тушган энг ёш футболчи "Бунёдкор" вакили Жасур Жалолиддинов бўлди. У 16 ёш 80 кунлигида Суперлигада дебют қилди. "Нефтчи" аъзоси Авазбек Ўлмасалиев эса гол урган энг ёш футболчига айланди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячи Остон Ўрунов сариқ карточка олган энг ёш футболчи бўлди. Яна бир "Нефтчи" вакили Аброр Исмоилов 20 ёш 122 кунлигида майдондан четлатилиб, бу йил энг ёш қизил карточка олган ўйинчига айланди. 

"Нефтчи" ҳужумчиси Анвар Бердиев 2018 йил Суперлигада майдонга тушган ва гол урган энг ёши катта футболчи бўлди. "Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуров сариқ карточка, "Қизилқум" сардори Эркин Бойдуллаев қизил карточка олган энг ёши катта ўйинчи бўлди. 


Жасур Жалолиддинов


– майдонга тушган энг ёш футболчи: Жасур Жалолиддинов («Бунёдкор», 16 ёш 80 кунлигида)
– майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Анвар Бердиев («Нефтчи», 40 ёш 202 кунлигида)

Анвар Бердиев


– гол урган энг ёш футболчи: Авазбек Ўлмасалиев («Нефтчи») 18 ёш 178 кунлигида)
– гол урган энг ёши катта футболчи: Анвар Бердиев («Нефтчи», 40 ёш 32 кунлигида)

Остон Ўрунов


– сариқ карточка олган энг ёш футболчи: Остон Ўрунов («Навбаҳор») 17 ёш 121 кунлигида)
– сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи: Анвар Ғофуров («Бунёдкор», 36 ёш 95 кунлигида)

Эркин Бойдуллаев


– қизил карточка олган энг ёш футболчи: Аброр Исмоилов («Нефтчи») 20 ёш 122 кунлигида)
– қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Эркин Бойдуллаев («Қизилқум», 33 ёш 233 кунлигида)



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг