

Мазкур турда бир йўла иккита стадионда очилиш маросими бўлиб ўтади.
15 июнь куни "Қўқон-1912" клуби "Динамо"ни қабул қилади. Бу учрашув Қўқондаги "Марказий" стадионда ўтказилади. Стадионнинг чими янгиланди ва у идеал ҳолатга келтирилди. Бу ўйин соат 18:00да бошланади.
16 июнь куни "Бунёдкор" клуби Қаршининг "Насаф" клуби билан куч синашади. Бу баҳс Тошкентдаги "Миллий" стадионида бўлиб ўтади. Июнь ойи бошида терма жамоамиз мазкур стадионда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Якшанба оқшомида эса бу стадионда 2019 йилги Суперлиганинг илк ўйини ўтказилади. Бу ўйин соат 19:30га белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил бошида Наманган, Андижондаги стадионларда ҳам катта таъмирлаш ишлари олиб борилди ва майдон чими янгиланди.



