UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Про лига. "Снайперлар" жангида ким ғолиб бўлиши мумкин?  3 19:53Про Лига. "Турон" ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  41 19:27Хорди Альба: "Швецария билан ўйиндаги воқеа шармандалик"  0 19:05Харри Кейн: "Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этсак, бу муваффақиятсизликлар эсдан чиқади"   0 18:47Англиянинг уч топ-клуби "Интер" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда  0 18:33Достонбек Тўхтабоев: "Натижа "Андижон" учун фойдали бўлди деган бўлардим"  0 18:23ПСЖ Рабьони қишда қайтариши мумкин  0 18:00"Барселона" Мессини Каталонияга қайтариш устида ишламоқда  4 17:37Дунёнинг энг қиммат уч ярим ҳимоячиси маълум бўлди  4 17:16Азар: "Карло Анчелотти менга ишонадими? Буни ундан сўраш керак"  0 16:52"Ливерпуль" ва "Челси" эквадорлик 20 ёшли ўйинчига қизиқмоқда. "Брайтон" 50 млн фунт хоҳламоқда  2 16:23Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 16:04Занетти Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайди  11 15:41"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 15:20Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти  6

Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?! Янгиликлар

Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!

Август ойи охирида мамлакатимизда футзал бўйича янги мавсумга старт берилади.

Кеча, 11 август куни ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев номидан қатор клубларга хат чиқарилган.  Унга кўра, 29-31 август кунлари футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳсларини ўтказиш назарда тутилган. Ҳа, сиз тўғри ўқидингиз. Суперкубок 3 кун давом этади. Қандай қилиб, ахир Суперкубок битта ўйиндан иборат бўлмайдими?, - деб ўзингизга савол бергандирсиз. Қуйида шу масалага тўхталиб ўтамиз.

Бу йилги Суперкубокда жами 6та жамоа қатнашиши мумкин. Шу ўринда ПФЛ расмий сайтидаги "Ҳужжатлар" бўлимидан "2022/2023 Футзал мусобақалари регламенти"га кўз югуртирамиз. Регламентнинг 21.7 бандини тўлиғича келтириб ўтаман:

21.7. Янги мавсум аввалида ўтган мавсум натижаларига кўра Ўзбекистон Олий лигасида дастлабки тўрт ўринни қўлга киритган ҳамда Биринчи лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар Суперкубок учун баҳс олиб боради. 

Бунда учрашувлар уч босқичда ўтказилади:

Олий лиганинг 3-4 ўринларидан жой олган жамоалар қуръа ёрдамида Биринчи лиганинг дастлабки икки ўрнини эгаллаган жамоаларга қарши ¼ финал ўйинида залга чиқади;

• ¼ финал ғолиблари қуръа ёрдамида Олий лиганинг амалдаги ғолиби ва вице-чемпиони билан ½ финалда залга чиқади;

½ финал учрашуви ғолиблари Суперкубок ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Бунда ўтган мавсум якунига кўра яхшироқ натижа қайд этган жамоалар автоматик равишда мезбон мақомида бўлиши инобатга олинади.

Ҳар бир босқичда учрашувларнинг асосий вақти дуранг билан якунига етса, Регламентнинг 17.2-банди ишга тушади.

Кўриб турганингиздек регламентда бу йил Суперкубокда 6та жамоа қатнашиши кўрсатиб ўтилган. Лекин, бу мантиқдан бироз йироқ. Чунки, Суперкубокда одатда чемпион ва кубок соҳиби беллашади. Агар ҳар икки мусобақада ҳам битта клуб ғолиб чиққан бўлса, унда Суперкубокда вице-чемпион ёки кубок финалчиси ўйнайди.

Шу ўринда ПФЛ сайтида турган "2021/2022 Футзал мусобақалари регламенти"га назар ташлаймиз. Регламентнинг 21.7 бандини тўлиғича келтираман:

21.7. Янги мавсум аввалида Ўзбекистон чемпиони ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказилади. Агар бир клуб ҳам чемпионликни, ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритса, у ҳолда Суперкубок учрашувида Олий лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа ўзаро кураш олиб боради. Бунда:

• Суперкубок учрашуви нейтрал майдонда бўлиб ўтади; 

• Суперкубокда мамлакат чемпиони автоматик равишда мезбон мақомида бўлади;

• Суперкубок учрашувларининг асосий вақти дуранг билан якунига етса, Регламентнинг 17.2-банди ишга тушади.

Ўтган йилги регламентда ҳаммаси жойида. Лекин, нега бу йил янгилик олиб киришмоқчи?

Келинг энди ўтган мавсум Олий ва Биринчи лигада дастлабки ўринларни эгаллаган жамоаларни келтириб ўтаман:

Олий лига 2021-2022

1. "Жиззах Кентекс"

2. АГМК

3. "Пахтакор"

4. "Локомотив"

Биринчи лига 2021-2022

1. БМБ

2. "Оил Стар"


Юқоридаги 6 клубга бу йил Суперкубокни шундай форматда ўтказиш бўйича фикрларини сўраб мурожаат қилинган. Ҳар 6 томон рози бўлса Суперкубок ноодатий форматда ўтади. ПФЛ бунда Осиё чемпионатига тайёрланаётган Ўзбекистон МТЖ футболчилари учун тайёр ўйин амалиёти бўлиши мумкинлигини ҳам келтирган. Агар мураббийлар бу ҳолат МТЖ ўйинчиларига қўшимча зўриқиш деб топишса, унда Суперкубок чемпион ва кубок соҳиби "Жиззах Кентекс" ва мамлакат вице-чемпиони АГМК ўртасида ўтказилиши мумкинлиги келтирилган.

Суперкубок доим иккита жамоа иштирокида ўтиши ва битта ўйиндан иборат бўлиши лозим. Тўғри, бу йил январь ойида Испания Суперкубоги 4 жамоа иштирокида Саудия Арабистонида бўлиб ўтди. Унда чемпион ("Реал"), вице-чемпион ("Атлетико"), кубок соҳиби ("Барселона") ҳамда кубок финалчиси ("Атлетик") иштирок этди. Лекин, бу Ла Лига томонидан киритилган янгилик бўлди. Катта эҳтимол билан бу маркетинг юриши эди. Лекин, уларга бошқа яна кимдир эргашганини эслолмадим.

ПФЛ шу форматда ўтказишга розимисизлар деб клублардан сўраган. Тасаввур қилайлик Суперкубок 2 эмас, ундан кўпроқ жамоа иштирокида ўтказиладиган бўлди ҳам. Лекин, унда 1-лига ғолиби ва иккинчи ўрин соҳибига нима бор? Бу ҳеч қандай мантиқ ва спорт мезонларига тўғри келмайди. 1-лигада чемпион бўлган БМБ бу мавсум жуда катта трансферларга қўл урди ва чемпионлик учун асосий давогарлардан бири. Агар Суперкубокка қўйилса, унда ҳам ғолиб бўлиш учун асосий иккита номзоддан бири бўлади. Таркибга терма жамоанинг қатор футзалчилари олиб келинди. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу уларга Суперкубокда иштирок этиш ҳуқуқи ёки имтиёзини бермаслиги керак.

Ва терма жамоанинг Осиё чемпионатига тайёргарлигидан келиб чиқиб Суперкубок ўйинини умуман ўтказмаслик эҳтимоли ҳам жуда хунук ҳолат бўлади. Терма жамоа тайёргарлигидан қатъи назар футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин ўтказилиши керак. Унда амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Жиззах Кентекс" ҳамда мамлакат вице-чемпиони АГМК ўзаро беллашмоғи даркор. Таркибини жуда ҳам кучайтириб олган ва олдига катта мақсадларни қўяётган БМБ эса Суперкубокда ўйнаш учун аввал унгача бўлган йўлни босиб ўтиши зарур. Яъни, чемпионлик ва ёки кубокни янги мавсумда қўлга киритса, ана бемалол кейинги йил Суперкубокда ўйнайверади. Биринчи лигадан чиққан жамоаларнинг Суперкубокда ўйнаши эса ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Умид қиламан, ПФЛ бу борада энг тўғри қарорни қабул қилади.

Агар футзалчилар учун кўпроқ ўйин амалиёти зарур бўлса мавсум старти олдидан ўртоқлик турнири ташкил этиш мумкин. Авваллари футзалда ЎФА Кубоги бўларди ва у мавсум старти олдидан ўтказилинарди. Шунга ўхшаш ПФЛ Кубогини ташкил этса бўлади. Бунда ПФЛ кубоги мавсум олдидан қисқа муддатда ўтказилади ва унда Олий ва Биринчи лига клублари узоқ мавсум олдидан футзалчилари ва жамоа ўйинини синовдан ўтказиб олаверишади.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
12 авг 12:36:47
Zahriddin Nasriddinov
Superkubokda köp jamoalarga imkoniyat berilib turnir sifatida otkazilishida yomon jihat körmayapman. Bu seperkubokka bölgan qiziqishniyam oshiradi. Yana bir tomoni 1-liga jamoalari ham kubok uchun kurashadi. Bu degani 1-liga jamoasi ham mavsum oldidan tarkibni kuchaytirib chempionatni ham qiziqarli bolishini ta'minlasa ajabmas.Mavsum boshida kubokka kurashadigan jamoa mavsumga qanday tayyorgarlik koradiyu hech qanday maqsadi bölmagan jamoa mavsumga qanday tayyorgarlik qiladi. Xullas Diyorni kavlashtirormemiz. Har holda pflga professionallikni olib kiryapti.
   
13 авг 10:53:27
Azamat Akbarov
UZBEKISTAN2018 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Supor kubokta o’ynash uchun oldin shu joygacha bolgin yolni bosib o’tsin kerak! Bu SUPER kubok PFL kubogimas!! Savol: Puli Bor komanda chiqib qosa boldi ishtoniniyam yechberadi!. Lekin puli tugab qosa shu xolatda asbobini orqasiga tiqadi Kim ular?
Нимага унда Оил Стар тўғрисида умуман фикр йўқ? Улар ҳам пул берганми?? Мақолани ярми БМБ трансферлари ва Суперкубокга асосий давогарлиги ҳақидаги фикрлар. Мантиқ қани бу ерда?
   
13 авг 10:46:19
Azamat Akbarov
UZBEKISTAN2018 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Supor kubokta o’ynash uchun oldin shu joygacha bolgin yolni bosib o’tsin kerak! Bu SUPER kubok PFL kubogimas!! Savol: Puli Bor komanda chiqib qosa boldi ishtoniniyam yechberadi!. Lekin puli tugab qosa shu xolatda asbobini orqasiga tiqadi Kim ular?
Бу ерда гап пулда ҳам эмас! Чемпионат Азияни ёки уни муаллифини ПФЛга қандайдур шахсий негатив фикрлари бор. Лекин уни бошқача талқинда ёритаяпти.
   
12 авг 18:18:38
UZBEKISTAN2018
Supor kubokta o’ynash uchun oldin shu joygacha bolgin yolni bosib o’tsin kerak! Bu SUPER kubok PFL kubogimas!!

Savol: Puli Bor komanda chiqib qosa boldi ishtoniniyam yechberadi!. Lekin puli tugab qosa shu xolatda asbobini orqasiga tiqadi Kim ular?
   
12 авг 16:42:50
Doston1001
1- liga chempioni oliy ligada Jizzax kenteksdan boshqa luboy kamandani bemalol yutadi. Tanqid qilish kkmas futzalni futzalchilarga 5 baho! Undan kora sen bowqa iw qil maqola yozish sengamas!!
   
12 авг 16:18:35
Azamat Akbarov
Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогида ўтган мавсумда яхши натижалар кўрсатган барча жамоалар иштирок этишини ёмон жойи йўқ. Қайси лигада ўйнаганидан қатьий назар. Бу фақатгина футзалга бўлган қизиқишни оширади. Қўштирноқ ичидаги журналистларни шахсий фикрлари оммани фикри билан ҳар доим ҳам тўғри келавермайди. Ёки олий лигада ўйнаган жамоалар биринчи лигадаги жамоаларга бас кела олмаслигидан ҳавотирдамикин?
   
12 авг 13:10:59
Мирзаев А.
Футзални танқид қилишни кераги йўқ, футзал натижа бермоқда,
   
12 авг 12:06:29
Abdirauf
Superkubog ham katta turnir bub ketibdida
   
12 авг 11:55:08
Intillect 2060
Жиззахни икки жамоаси ҳам кучли BMB ва Контекс
   
12 авг 11:50:34
Zuhriddin Shadixodjayev
Jasur фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jizzahda futzal fudbol kuchayyaptimi yoki ......
Ўзбекистонда футзал сал кучайиб, яна ўлвотти
   
12 авг 11:49:57
Zuhriddin Shadixodjayev
нега ўтган йилги Суперкубок бўмади-де, бу йил жаа қизиқиб қолишди? Вазият бир хилидику?
   
12 авг 11:47:46
Jasur
Jizzahda futzal fudbol kuchayyaptimi yoki ......
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика