

"The Times" нашри хабарига кўра, 46 ёшли норвегиялик мутахассис олти нафар янги футболчи билан шартнома имзолаш ниятида. Ўйинчиларнинг кимлар эканлиги ошкор қилинмаган. Таъкидлаш лозимки, "Юнайтед" бирданига 6 та трансферни амалга ошириш эҳтимоли жуда паст.
Бунга қадар МЮ Донни ван де Бек ("Аякс"), Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд), Артуро Видаль ("Барселона") ва бошқа футболчиларга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.



