"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди

Alisher
17 янв 2025
"Бешиктош" "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди.

"Компаниямиз асосий футбол жамоамизнинг бош мураббийлик лавозими учун Уле-Гуннар Сульшер билан музокараларни бошлади", — дейилади клуб расмий сайтида.

Олдинроқ, норвегиялик мутахассиснинг турк клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланиши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик мураббий 2021 йилнинг ноябрида "Манчестер Юнайтед" кетганидан бери ишсиз юрибди.


AlisherМуаллиф
Манба: bjk.com.tr