Сульшер "Манчестер Юнайтед"даги вазият ҳақида тўхталди

Sherzod Nurmatov
19 окт 2021, 20:41
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер клубдаги ҳолат ҳақида гапирди.

"Албатта, жамоадаги вазият қувончли ва қувноқ эмас. Биз диққатимизни жамлаб олганмиз ва қатъиятлимиз. Ўтказиб юборилган 4 та гол кўзимизни очди.

Йиллар давомида олдинга қадам ташладик: учинчи поғона, иккинчи ўрин, тараққий этаётганимиз кўриниб турибди. Бу мавсумда умидли футболчилар билан шартнома имзоладик. Биз топ-клублар билан бир қайиқдамиз. Албатта, мен босимни ҳис қиляман.

Каррагернинг сўзлари менга таъсир қилмайди. Мен ўзимга ишонаман", – деди Сульшер.

МЮ 8 турдан сўнг АПЛда олтинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports