Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи
24 янв 19:34
Янгиликлар
Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи
"Бешиктош"нинг янги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер МЮ ҳужумчиси Маркус Рэшфордга қизиқмоқда.
Бу хабарни туркиялик журналист Гёкмен Ўзжан ижтимоий тармоқларда тарқатди. Сульшер аввалроқ Рэшфорд билан "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган.

Англиялик футболчи жорий мавсум МЮнинг амалдаги бош мураббийи Рубен Аморимнинг назаридан тушиб қолди. Рэшфорд 12 декабрдан бери фақат бир марта жамоа қайдномасидан жой олганди.
Сульшер "Бешиктош"даги фаолиятини муваффақиятли бошлади, "бургутлар" чоршанба куни Европа Лигаси доирасида Истанбулдаги майдонида "Атлетик"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар