

"Машғулотлар давомида Маркус жуда кўп вақтини пенальти тепишга сарфламоқда. У исталган услубда пенальтини тепа олади. Биз 11 метрлик жарима зарбаларни яна кўп бора амалга оширишимиз мумкин. Таркибимизда рақиб жарима майдончаси ичида тезкор ҳаракат қила оладиган футболчилар етарлича.
Ҳар бир ҳужумчи пенальтидан фойдалана олмаслиги мумкин. Месси ва Марадонада ҳам шундай ҳолатларни кўрганман. Платинининг Бразилия термаси дарвозасига ура олмагани пенальтисини ҳам томоша қилганман. Севимли футболчим Зико ҳам ўз вақтида пенальтидан гол ура олмаганди. Шунчаки ўша пайтда одам ўзига ишончли бўлса бўлди", - деди Сульшер.



